Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов вафот этди

Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов вафот этди

Бугун, 16 сентябрь куни Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши хабар бермоқда.

Хайруллоҳ домла Турматов Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида таълим олган, меҳнат фаолияти давомида Тошкент вилоятидаги “Четсув”, “Қорабоғ”, “Зангиота” жоме масжидлари имом-хатиби, Ангрен шаҳри бош имом-хатиби ва Тошкент вилояти бош имом-хатиби вазифаларида фидокорона хизмат қилди.

“Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилаётган бу дин хизматчисини мағфиратига олсин, яқинларига сабру жамил бериб, қазои қадарини имон ила, розилик ила қарши олганлар қаторида ажру мукофотлар ато этсин.

Хайруллоҳ домла Турматовга уламолар, имом-хатиблар, имом ноиблар, жоме масжидлардаги ҳар бир масъул ходим ҳамда қалблари Аллоҳнинг байтига боғланган қадрли инсонларнинг эҳтироми баланд ва юксак эди.

Фаолиятлари давомида жоме масжидларни обод ва кўркам, намозхонларни ибодат қилишлари учун муносиб ва замонавий шарт-шароитларга эга бўлиши йўлида тиним билмай меҳнат қилаётган эдилар”, дейилади Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши маълумотида.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos