САЙЁР ТЕКШИРУВИ ШУНИ КЎРСАТДИ

САЙЁР ТЕКШИРУВИ ШУНИ КЎРСАТДИ

Бугунги кунда Сурхондарё вилоятида 2747 нафар тадбиркорлик субъектлари онлайн-назорат касса машиналаридан кенг фойдаланиб келмоқда.
Жойларда тадбиркорлик субъектлари онлайн-назорат касса машиналаридан тўғри фойдаланишлари, шунингдек, улар томонидан савдо қоидаларига тўлиқ амал қилишлари лозимлиги хусусида давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Олиб борилаётган тушунтириш ишлари ва ўрганишлар давомида айрим ҳолларда тадбиркорлар турли важлар билан онлайн-назорат касса машиналаридан фойдаланмаслик, харидорларга назорат касса машиналари чекини тақдим этилмаслик каби хатти-ҳарактлар кузатилмоқда.
Маълумотларга мурожаат этадиган бўлсак Ангор тумани давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан тумандаги “Савдогар С,Ф” шохобчасида сайёр текшируви ўтказилганда. Дорхона сотувчи 30 минг сўм нақд пулга назорат касса машинаси чекини бермаганлиги аниқланди. Текширув жараёнида дорихона хазинасида 97 минг сўмлик нақд пул назорат касса машинасидан ўтказилмаган ҳолда сақланаётганлиги маълум бўлди.
Ушбу ҳолат юзасидан белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тушунтиришлар берилди.

Сурхондарё вилояти ДСБ Матбуот хизмати

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos