Сурхондарё: “Меҳр-саховат” кўкрак нишонлари топширилди

Сурхондарё: “Меҳр-саховат” кўкрак нишонлари топширилди

Бугун вилоят ҳокимлигида сурхондарёлик бир гуруҳ соғлиқни сақлаш соҳасининг жонкуяр вакиллари, саховатли тадбиркорлар, давлат ва жамоат ташкилотларининг фидойи ходимлари ҳамда бошқа ташаббускор ва фаолларга “Меҳр-саховат” кўкрак нишонини топшириш маросими ўтказилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 26 августдаги фармонига кўра глобал пандемия ҳамда турли табиий офат ва фавқулодда ҳолатларга қарши курашиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жамиятимизда тинчлик-осойишталик, дўстлик ва тотувлик муҳитини мустаҳкамлашда фаол иштирок этаётган, беғараз ҳомийлик ёрдами ҳамда эзгу ишлари билан барчага ўрнак бўлаётган кўплаб юртдошларимиз қаторида 332 нафар сурхондарёлик турли соҳа вакиллари ҳам “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан мукофотланди.

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов касбига садоқатли, фидойи инсонларнинг меҳнати эътибордан четда қолмаслиги, бу мукофот масъулият, халқнинг ризолиги йўлида янада фидокорона меҳнатга ундовчи юксак эътироф эканлигини таъкидлаб, тақдирланганларнинг келгуси фаолиятларида муваффақиятлар тилади.

Шундан сўнг мукофотланганларнинг бир гуруҳига кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди. Унда сўз олганлар Президентимиз томонидан билдирилган юксак ишончни оқлаб, ўз олдиларига қўйилган масъулиятли вазифаларни чин дилдан, тўла-тўкис адо этишда баҳоли қудрат камарбаста бўлишларини таъкидлашди.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos