Сурхондарё вилояти ҳокими тадбикорлар билан учрашди

Сурхондарё вилояти ҳокими тадбикорлар билан учрашди


Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов фаолиятида турли муаммоларга дуч келаётган тадбиркорларни қабул қилди.
Учрашувда тадбиркорлар асосан ўз бизнесини йўлга қўйиш учун ер ажратиш, тижорат банкларидан кредит маблағи олиш, фермер хўжалигини қайта тиклаш, иссиқхона барпо этиш, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш учун дастур лойиҳасига киритиш каби масалалар юзасидан мурожаат қилишди
– Ер сўраб мурожаат этаётган тадбиркорларимиз шуни тўғри тушунишлари керакки, бино-иншоот ёки иссиқхона қуриш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш учун ҳам суғориладиган ерлардан ажратишнинг имкони йўқ, – деди вилоят ҳокими. – Чунки, бирор бир фермер ёки тадбиркорнинг маҳсулот етиштириб турган ер майдонини олиб бошқа бировга беришга қонунларимиз йўл бермайди. Фойдаланилмай турган ер майдонларимизга сув чиқариб, қайта обод қиламан, маҳсулот етиштираман, бизнесимни ривожлантираман, десангиз бунинг йўриғи бошқа. Бу масалани мутасаддилар билан биргаликда ечиб берамиз.
Тадбирда вилоят ҳокими элликдан ортиқ тадбиркорнинг муаммоларига ечим топди. Жумладан, Шеробод туманидаги “Асланбек” масъулияти чекланган жамияти раҳбари А.Қурбонов М-39 магистрал йўли ёқасида экотуризм мажмуасини барпо этмоқда. Ҳозиргача тадбиркор бу ерда 900 миллион сўмликка яқин иш бажарган. Лекин, “Алоқабанк”нинг вилоят бошқармаси бир миллиард сўмлик кредит маблағи ажратишни пайсалга солмоқда.
– Уч ойдан буён тижорат банки бу масаламизнинг ечимини топмаётган эди – дейди ёш тадбиркор А.Қурбонов. – Учрашувда вилоят ҳокимига ушбу муаммони айтдик. Масала муҳокама этилиб, ҳал этиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқ берилди. Узоғи билан беш иш кунида тижорат банки биз сўраган кредит маблағини берадиган бўлди.
Учрашувда тадбиркорларнинг аксарият мурожаати жойида ҳал этилиб, вақт талаб этиладиган масалалар ижроси юзасидан мутасаддиларига топшиқлар берилди.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos