Шоир ва журналист Болта Ёриев вафот этди. У 1941 йил Шеробод туманида таваллуд топган. 1960-1965 йилларда Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университетида таҳсил олган. 1965 йилда ўз иш фаолиятини вилоят газеталарида бошлаган. 1972 йилда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси бўлган. 1979 йилда филология фанлари номзоди бўлган. 1981 йилда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига аъзо бўлган. 1991 йилда Термиз давлат университетида ўқитувчилик фаолиятини бошлаган. 1994 йилда филология фанлари доценти бўлган. Ҳозирги кунда Низомий номидаги Тошкент давлат университети Термиз филиалида ўқитувчилик фаолиятини давом этмоқда. Шунингдек, фахрий журналист сифатида “Термиз оқшоми” ва “Маънавият гулшани” газеталарида мақолалари чоп этиб келинмоқда. Адибнинг шу кунга қадар 20 дан ортиқ китоблари нашр юзини кўрган. Хусусан, “Боботоғ қўшиқлари” (1979 йил), “Сенга севги изҳор қилган кун” (1990 йил), “Меҳрибон нигоҳ” (1998 йил), “Алпомиш ва Нормўмин Суҳроб ” (1999 йил), “Умидли дунё” (2001 йил), “Кўнгил илинжлари” (2007 йил), “Ҳайрат ва ғайрат” (2008 йил) ҳамда “Ўзбек тили тарихи” (2006 йил) шулар жумласидандир. Шоирнинг ўз шахсий кутубхонаси ҳам бўлиб, унда 2000 дан зиёд китоблар сақланади. Адиб Болта Ёриев таниқли ва умидли кўплаб ижодкорларнинг севимли устози ҳамдир.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan