Расул Кушербоев: “Ички ишлар соҳасида ислоҳ керак”

Расул Кушербоев: “Ички ишлар соҳасида ислоҳ керак”

Ички ишлар соҳасини ислоҳ қилиш керакми, деган савол сўнгги вақтларда кўп бора янграяпти. Хусусан куни кеча фуқаро Алишер Рўзиохунов билан йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари ўртасида бўлиб ўтган ҳолат бу саволни яна кун тартибига олиб чиқмоқда.

Тўғриси А.Рўзиохуновнинг автомобилда ҳаракатланиши жараёнида қандай нотўғри ҳаракат қилганини билмайман, бироқ билганим шуки ҳар қандай ҳолатда бўлсин ички ишлар ходимига резина таёқ(дубинка) кучини кўрсатиш учун дуч келган фуқарони калтаклашга берилмаган.

Яна бир муҳим жиҳати шундаки, қонунларни қўллаш, ички ишлар ходимларининг фуқаролар билан муносабатларида шахснинг касби, ижтимоий мавқеи ва даражасига қараб эмас умумий мақом яъни, фуқаро тушунчаси орқали амалга оширилмаётганлиги тенглик принципининг қоғозда қолиб кетаётганлигини кўрсатмоқда. Масалан, кечаги вазиятда фуқаро Рўзиохунов калтакланиб сўнг унинг журналист эканлиги аниқлангач, «тинчлик поспонлари»нинг тарқаб кетгани ва ички ишлар масъулларининг фуқародан вазият учун узр сўрагани амалда ички ишлар ходимларининг фуқаролар билан муносабатда яққол нотенглик ва қонунсизликка йўл қўйишганлигини кўрсатмоқда.

Ўйлаб кўринг: агар шу ҳолатда журналист эмас прокурор ёки ҳоким бўлганида нима бўларди? Агар ишсиз ва ҳеч қанақа «таниши» йўқ фуқаро бўлсачи? Бу ёғини тасаввур қилиш қийинмас менимча.

Асосий муаммо шу ерда. Яъни ички ишлар соҳасида ислоҳ керак. Бу ислоҳ жамиятда қонун ва давлат хизматчиларига нафрат эмас, ҳурмат уйғотувчи профилактик ҳаракатлар мажмуидан иборат тизимдан иборат бўлиши лозим.

Кечаги бўлган ходисани эса ҳуқуқни мухофаза қилиш идоралари ҳатти-ҳаракатларига мос бўлмаган, абсурд иш, деб ҳисоблайман.

РАСУЛ КУШЕРБАЕВ.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos