Юртимиздаги тинчлик ва осойишталикнинг барқарорлиги иқтисодий-ижтимоий тараққиётнинг, халқимиз фаровонлигининг ишончли кафолати бўлиб хизмат қилмоқда. Бунда ички ишлар идоралари ходимларининг ҳам алоҳида ўрни бор.
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари ходимлари куни кенг нишонланаётгани ушбу масъулиятли касб соҳибларига бўлган эътиборнинг ёрқин намунасидир. Мазкур сана муносабати билан Термиз шаҳридаги “Санъат саройи”да тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Унда сўзга чиққан вилоят ҳокими Тўра Боболов, ички ишлар бошқармаси бошлиғи Абдувоҳид Исмоилов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг биринчи ўринбосари Бекмурод Абдуллаев ички ишлар тизимида кечаётган ислоҳотлар, соҳа вакилларининг тинчлик ва осойишталикни таъминлаш борасидаги фидокорона фаолияти тўғрисида тўхталишиб, мардoна xизматлари учун самимий миннатдoрчилик билдирдилар.
Байрам тадбирида эл-юрт тинчлиги, осойишталигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, содир этилган жиноятларни фош этишда жонбозлик кўрсатган, ўз хизмат вазифасига виждонан ёндашган яна бир гуруҳ ходимлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ҳамда вилоят ҳокимлигининг махсус унвон, кўкрак нишони, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
– Бугунги байрам, ҳамкасбларимизнинг юксак давлат мукофотлари билан тақдирлангани давлатимизнинг соҳамизга бўлган юксак эътибор ва ишончи ифодасидир, – дейди Жарқўрғон тумани ички ишлар бўлими катта тезкор вакили, “Содиқ хизматлари учун” медали соҳибаси Наргиза Джумаева. – Ана шу ишончни оқлаш, халқимиз тинчлиги, мамлакатимиз осойишталиги йўлида меҳнат қилиш ички ишлар ходимларининг муқаддас бурчидир. Биз бу йўлда доим фидойилик билан хизмат қиламиз.
Санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбирга янада жозиба бағишлаб, барчага хуш кайфият улашди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan