“Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ да Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги” Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли Фармони билан тасдиқланган “2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги Давлат дастури” ва қонунчиликда киритилаётган ўзгаришларнинг мазмун- моҳиятига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда дастлаб “Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ” АЖ бош директори М. Шамсиддинов коррупция иллатига қарши курашиш, айни мақсада ходимларнинг ҳуқуқий маданиятини ҳамда маънавий-аҳлоқий савиясини ошириш аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Шундан сўнг, Сурхондарё вилояти прокуратураси ходими Қ. Х. Авазов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги” Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли Фармони билан тасдиқланган “2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги Давлат дастури” ижроси юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди. Хусусан, коррупциянинг хавф-хатарларини таҳлил қилиш ва аҳолининг кенг қатламларини хабардор қилиш, ҳуқуқий онгини ошириш, оммавий ахборот воситалари орқали ташвиқот ишларини амалга ошириш лозимлигини таъкидлади.
Шунингдек, жамиятимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатини кўзлаб норма ижодкорлигида кўплаб ўзгаришлар бўлаётганини алоҳида этироф этилди.

Йиғилиш қатнашчилари томонидан коррупцияга қарши курашиш борасида ҳамда жорий йил давомида янги қабул қилинган қарорлар юзасидан сабол-жавоблар ўтказилиб, ходимларнинг бу борадаги тушинчалари бойитилди.

“Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ матбуот хизмати
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan