Валюта савдоси билан шуғулланаётлар фаолиятига чек қўйилди

Валюта савдоси билан шуғулланаётлар фаолиятига чек қўйилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Сурхондарё вилоят бошқармаси ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Денов туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Г. мунтазам равишда чет эл валютасини олиш ва сотиш билан шуғулланиб, харидорга ҳар бир АҚШ долларини 10400 сўмдан ҳисоблаб, жами 10000 АҚШ долларини 104 000,0 минг сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Ҳуқуқбузардан 10000 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 177-моддаси 3-қисми “а,б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Музработ туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Д. мунтазам валюта олди-сотдиси билан шуғулланиб келиб, харидорга ҳар бир АҚШ долларини 10400 сўмдан ҳисоблаб, жами 3000 АҚШ долларини сотан вақтда ашёвий далиллар билан ушланди. Ҳуқуқбузардан 3000 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 177-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Департамент матбуот хизмати.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos