Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг вилоят бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Сурхондарё вилояти суд тиббий экспертиза бюроси фарроши М.Ч. ва суд биология бўлими эксперти С.С.лар ўзаро жиноий тил бириктириб, фуқаро Ш.ни ишончига кириб, уни Термиз тиббиёт техникумига танишлари орқали 2000 АҚШ доллари эвазига ўқишга киритиб қўйишга ваъда бериб, ундан фирибгарлик йўли билан 2000 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Департаментнинг вилоят бошқармаси матбуот хизмати.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan