Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, минглаб журналистларнинг қадрли устози, публицист Сайди Умиров 82 ёшида вафот этди.
У кишининг номи республикамиз зиёлилари орасида юксак эҳтиром билан тилга олинади.
Сайди Умиров 1938 йил 10 февралда Самарқанд вилояти Паяриқ туманида туғилган. У Ёзувчилар, Журналистлар ижодий уюшмалари аъзоси, «Олтин қалам» миллий мукофоти совриндори эди.
Сайди Умировнинг ёрқин хотираси яқинлари, шогирдлари ва адабиёт ихлосмандлари қалбларида мангу яшайди.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan