Ўзбекистонда 2020 йилнинг январь—октябрь ойларида жисмоний шахслар томонидан банкларга сотилган чет эл валютаси миқдори 3,7 миллиард АҚШ долларини ташкил этиб, аввалги йилнинг мос даврига нисбатан 25 фоизга ёки 744 миллион долларга ошди. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон аҳолиси ўтган 10 ой ичида банкларга 3,7 млрд доллар валюта сотди – Daryo
Маълумотларга кўра, жисмоний шахслар томонидан банкларда сотиб олинган валюта ҳажми эса 3,3 миллиард долларга тенг бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,7 баробар ошган (2019 йилнинг мос даврида — 1,2 миллиард доллар).
Бунда ушбу маблағларнинг 79 фоизи аҳоли томонидан валюта айирбошлаш шохобчалари орқали нақд кўринишда ҳамда 21 фоизи ёки 687 миллион доллар муқобил тартибда (онлайн конверсия, автоматлаштирилган айирбошлаш банкоматлари ва ҳоказо) харид қилинган.
«Ушбу операциялар бўйича ижобий салдо (соф таклиф) 350 миллион долларга етди», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда жисмоний шахслар томонидан валюта айирбошлаш шохобчалари орқали сотилган чет эл валютаси миқдори 3,8 миллиард долларни ташкил этган.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan