Ўзбекистонда COVID-19 беморлари учун ажратилган койкаларнинг 6,5 мингги бандлиги айтилди

Ўзбекистонда COVID-19 беморлари учун ажратилган койкаларнинг 6,5 мингги бандлиги айтилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев суд қарорлари ижросини таъминлаш масалалари юзасидан ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида мамлакатда коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.Йиғилишда қайд этилишича, бугунги кунда Ўзбекистон бўйича 89 та муассасада 17 минг 500 ўрин COVID-19 билан касалланганлар учун ажратилган.Ҳозирда ушбу ўринларда 6 минг 570 нафар бемор даволанмоқда. Койкалар бандлиги Қорақалпоғистонда 16 фоиз, Хоразмда 10 фоиз, Қашқадарёда 11 фоиз, Наманганда 19 фоизни, республика бўйича эса 38 фоизни ташкил этяпти. Шу боис улкан маблағлар бекорга сарф бўлаётгани қайд этилди.Шу муносабат билан, мутасаддиларга коронавирусга ихтисослашган шифохоналар фаолиятини чуқур ўрганиб, уларни оптимизация қилиш топшириғи берилди.ССВ маълумотига кўра, 17 ноябрь coaт 19:00 га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 70 581 нафарни ташкил этмоқда. Беморларнинг 67 859 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда. Ҳозирда 2 123 нафар бемор шифохонада даволаняпти.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos