Россиядаги банкни бузган сурхондарёлик дастурчи Ўзбекистонда муаммога айланган сочи, интернет тезлиги туфайли ватанга қайта олмагани ҳақида

Россиядаги банкни бузган сурхондарёлик дастурчи Ўзбекистонда муаммога айланган сочи, интернет тезлиги туфайли ватанга қайта олмагани ҳақида

«Муҳожирлар ҳаёти» лойиҳаси доирасида Москвадаги йирик компанияда ишлаб келаётган ўзбекистонлик дипломсиз дастурчи Акмал Кадиров билан суҳбатлашганди.

Айни кунларда Тошкентда фаолият юритаётган Акмал Кадиров «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммадга катта интервью берди.

У суҳбат давомида Россиядаги банкни қандай қилиб бузгани, соч ва соқоли ўсгани учун Ўзбекистонда паспорт олишда кўплаб муаммоларга дуч келгани, Россияда ва Ўзбекистондаги интернет тезлиги билан боғлиқ вазиятлар ҳақида гапириб берди.

Россияда ва Ўзбекистондаги интернет тезлиги билан боғлиқ вазиятлар ҳақида гапириб берди.

Россиядаги банкни ўзимни синаб кўриш учун бузганман

Бу воқеа энди мактабни битирган вақтларимда бўлган. Тахминан 2006 йиллар эди. Дастурчилар энди ишни бошлаган вақтларда негадир бузғунчиликни яхши кўришади. Ўқувчиларимнинг ҳам биринчи берадиган саволи «Акмал ака, менга бузишни ўргатинг», бўларди. Мисол учун, ора-ярим қайсидир ташкилотнинг сайтини хакерлар бузишибди деган маълумотлар чиқади-ку.

Ўша вақтларда хавфсизлик деган нарса деярли йўқ эди. Дўстим жуда машҳур қўшиқчининг сайтини тайёрлаб берган эди, бошқа бир дастурчи ўша сайтни бузиб, аёл хонанданинг расми ўрнига маймуннинг расмини жойлаб қўйганини ҳам кўрганмиз. Шунақа давр эди. Дастурчилар жуда кўп қитмирлик қилишар эди.

Дўстларимиз билан Голливуд фильмларини эслаб ўтирганимизда улар «сен ҳам хакерсан-ку, зўрсан-ку, бирорта банкни бузиб кўрсат» деб қолишди. Қарасам, Россиянинг Омск шаҳрида жойлашган бир банкнинг қўриқлаш тизими бироз кучсизроқ экан. Бирдан ўша банк тизимига кириб кетдим. Очиғи пул ўғирлаш ниятим бўлмаган, шунчаки «шу ишни қила оламанми, йўқми», дея ўзимни синаб кўрмоқчи бўлганман, холос.

Пул олганим билинмасин деб 300 доллар олганман. Ўртоқларим кетганидан кейин менда катта қўрқув бошланган. «Бугун келиб олиб кетишади, эртага келишади», дея уч кун қўрқиб юрганман. WebMoney деган дастурга пулни ўтказиб олган эдим. Бу дастурни Омск, Москва ва Тошкентдан кузатишаётганини кўрганман. Буни кўриб «халқаро иш қилдим, жиноят қилдим», деб жуда қўрқиб қолганман.

Бироздан сўнг ўша банкнинг бошқарувчиси ёзиб қолди. «Банкдан пул ечиб олибсан, ёшинг нечада», деди. Унинг раҳмини келтириш учун «12 ёшдаман», дедим. «Шу ишга ақлинг етиб, 12 ёшда банкни бузган бўлсанг, мен унда тўққиз ёшдаман», деб ёзди.

У мени жазоламаслиги учун банкни қандай бузганим, банк хавфсизлик тизимида қандай камчиликлар борлиги ҳақида ҳамма нарсани унга тушунтирдим. Шундан сўнг у олган 300 долларимни қайтаришим эвазига менга жиноий иш очмаслигини айтди. Олган пулимни жойига қайтариб қўйганман.

Шундан кейин ҳалол яшашга ҳеч нима етмаслигини тушунганман.

Ўзбекистонда соч ва соқолим ўсгани сабаб паспорт ололмаганман…

Бошқаларга ўхшамаганингиздан кейин муаммолар ҳам бўлиб турар экан. Сочим ҳеч кимга халақит бермаса керак, аммо айнан шуни баҳона қилиб менга паспорт беришмаган. Бу воқеа Россияга кетишимдан олдин бўлган.

«Соч-соқолингни олиб келмасанг, паспорт бермаймиз», дейишган. Тасаввур қилинг, мен доим соч ва соқолимни ўстириб юраман, соч ва соқолимни олиб расмга тушсам, кейин Россияда муаммоларга дуч келардим. Паспорт керак эмас, деб Россияга кетдим. Бир йилдан сўнг эса яна қайтишга мажбур бўлдим. Ўша вақтларда чегаралар жуда муаммоли эди. Янги паспортни таниш-билиш қилмасдан олиш ҳам жуда қийин эди. Нима сабабдан паспорт олиш учун ташқи кўринишимни ўзгартириб келишим керак-да, кейин кўчада паспортим билан солиштирган вақтида ҳеч ким мени танимаслиги керак? Хуллас сочимни олиб, таниш-билиш қилиб, бир амаллаб бир ой деганда паспортимни олганман. Россияга қайтиб борганимдан кейин роса муаммо қилишган. Божхонада ҳам айнан шу туфайли жуда кўплаб муаммоларга дуч келаман.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos