Европа Иттифоқи Марказий Осиё мамлакатларига коронавирусга қарши кураш учун 134 млн евро тақдим этди

Европа Иттифоқи Марказий Осиё мамлакатларига коронавирусга қарши кураш учун 134 млн евро тақдим этди

Европа Иттифоқи Марказий Осиё мамлакатларига соғлиқни сақлаш тизимининг шошилинч эҳтиёжлари ва COVID-19 пандемияси сабаб бўлган ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш учун 134 миллион евро ажратди. Бу ҳақда Европа Иттифоқи—Марказий Осиё вазирлар конференциясининг 16-йиғилишидан сўнг Европа ташқи алоқалар хизмати хабар берди.Учрашув 17 ноябрь куни видеоконференцалоқа орқали бўлиб ўтди. Ўзбекистон томонидан ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов иштирок этди.Ушбу маблағлар Марказий Осиё мамлакатларининг долзарб ва узоқ муддатли эҳтиёжларини қондириш, хусусан, соғлиқни сақлаш, сув таъминоти ва санитария тизимларини мустаҳкамлаш, инқирознинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини бартараф этиш учун тақдим этилди.Учрашувда томонлар, шунингдек, иқтисодий, транспорт соҳаларидаги ўзаро алоқаларни ҳамда экология, энергетика ва хавфсизлик масалаларини муҳокама қилди.Учрашув иштирокчилари Ўзбекистоннинг 2021 йилда «Европа Иттифоқи—Марказий Осиё» ҳамкорлик ва барқарор ривожланиш бўйича вазирлар конференциясини ўтказиш таклифини қўллаб-қувватлади.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos