«Бизга шунчаки ҳаво керак…» – Попнинг Хўжаободида одамлар нафас олишга қийналмоқда. Сабаб – носоз пахта заводи

«Бизга шунчаки ҳаво керак…» – Попнинг Хўжаободида одамлар нафас олишга қийналмоқда. Сабаб – носоз пахта заводи

Наманган вилояти Поп туманида шундай маҳалла бор. У ерда уй томлари-ю дарахтларгача чангга бурканган. Чанг бўлганда ҳам пахта толаси аралаш чанг, бунақа чангдан нафас олаётган аҳоли аллергиядан азият чекмоқда.Kun.uz таҳририятига Наманган вилояти Поп туманидан мурожаат келиб тушди. Мурожаатда туманнинг «Хўжаобод» маҳалласида жойлашган пахта тозалаш заводидан чиқаётган чанг узоқ йиллардан бери аҳолига зарар бериб келаётгани айтилган. Ушбу ҳолатни ўрганиш мақсадида Поп туманига йўл олдик.

Маҳалла аҳолиси Поп пахта тозалаш заводидан ҳавога чанг чиқиши ва одамларга зарар келтираётгани бўйича 2010 йилдан бери кўплаб ташкилотларга мурожаат қилиб келади. Чунки 1968 йил қурилган пахта заводи айнан 2010 йилдан атрофга нафас олишни-да қийинлаштирувчи чанг чиқаради.

«Авваллари ҳам чанг бўларди, лекин 80-90 фоиз чангни чанг тутқичлар ушлаб қоларди. 2010 йилда пахта заводини реконструкция қилишди. Шундан бери нафас олиб бўлмайди. Ҳар йили бир мавсумда 7-8 ой шу аҳвол», дейди маҳалла фаоли Жалолиддин Файзиев.

«10 йилдан бери бу масала бўйича мурожаат қилиб келмоқдамиз, лекин ҳозиргача бирорта иш амалга оширилгани йўқ. Илк аризамизни 2010 йил 24 декабрда йўллаганмиз», дейди Одилжон ҲакималиеМурожаатлар ортидан 2014 йил 22 апрел куни ДСЭНМ хулосасига асосан Наманган вилоят хўжалик суди санитарияга зид ҳолатлар бартараф этилмагунча «Поп пахта тозалаш заводи» АЖ фаолиятини тўхтатиш бўйича қарор чиқаради ва ижрога тақдим этади. Мурожаатлар ортидан 2014 йил 22 апрел куни ДСЭНМ хулосасига асосан Наманган вилоят хўжалик суди санитарияга зид ҳолатлар бартараф этилмагунча «Поп пахта тозалаш заводи» АЖ фаолиятини тўхтатиш бўйича қарор чиқаради ва ижрога тақдим этади.

Маҳалла аёлларининг сўзларига кўра, ҳатто ювилган кийимларни кўчага ёйиб бўлмайди. Қуритиш учун уй ичида ёйилади, чунки ташқарида кийимларга чанг ёпишади.

Туманнинг бир маҳалласида 10 йилдан буён шундай муаммо борлиги, бу бўйича қандай чоралар кўрилган ва бу муаммодан маҳаллий ҳокимликнинг қай даражада хабари борлигига қизиқдик. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича ўринбосари Акромжон Қўчқоров бу масалага қуйидагича изоҳ берди: «Пахта заводи бундан 45 йил муқаддам очиқ дала майдонга қурилган, йиллар давомида аҳоли томонидан уй-жойлар қурилиб, аҳоли яшайдиган пунктга айланган. Чанг ва ғуборларни очиқ ҳавога чиқармаслик бўйича 2017 йилдан бери ишлар олиб борилиб, биринчи ва иккинчи босқичи якунига етказилди. 2021 йил аҳолини қийнаётган чанг муаммоси бартараф этилади», дейди ҳоким ўринбосари.

Ҳоким ўринбосарининг гаплари маҳалла аҳолисининг фикрлари билан мос келмаяпти. Уларнинг сўзларига кўра, завод ўрнида аввал пахта қабул қилиш пункти бўлган. Заводга бундан-да яқин жойлашган уйлар бўлган. Донни қайта ишлаш заводи қурилганда пахта заводига яқин кўплаб уйлар бузилиб кетган. Яъни, завод ишга тушишидан аввал «Хўжаобод» маҳалласида аҳоли истиқомат қилган. Бундан хулоса қилиш мумкинки, ҳокимлик томонидан маҳалла муаммоси чуқур ўрганилмаган.

Умид қиламизки, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимини тарк этганига кўп бўлмаган вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов 10 йилдан буён ҳал бўлмай келаётган бу муаммони эътиборсиз қолдирмайди…

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos