Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиалини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Қарор лойиҳасига кўра Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиалини ташкил этиш, филиал учун 400 ўринли ўқув биноси, 2 та концерт зали, (1 та 400 ўринли, 1 та 150 ўринли), 300 ўринли талабалар турар жойи ҳамда спорт майдони қуриш тўғрисидаги таклифи маъқулланиши мумкин.Филиалнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланади:мусиқа соҳасида фундаментал билим ва тушунчалар, тарихий ва замонавий анъаналар, инновация технологияларини, давлат таълим стандарти бўйича белгиланган билим ва малакаларни пухта эгаллаган олий маълумотли мутахассис кадрлар тайёрлаш;тайёрланаётган мутахассис кадрларга меҳнат бозоридаги реал талаб ва эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда, юқори сифатли билим, кўникма ва малака бериш;битирувчиларни ишга жойлаштириш бўйича буюртмаларни шакллантириш;таълим жараёнига замонавий педагогик ва инновацион технологияларни, маданият ва санъат соҳасида илм-фан бўйича эришилган илғор ютуқларни татбиқ этиш;ёшларнинг мусиқага бўлган қизиқишларини ошириш ҳамда истеъдодини юзага чиқариш;кадрлар илмий салоҳиятини ошириш, илмий-ижодий фаолиятни янада ривожлантириш, профессор-ўқитувчиларнинг илмий-ижодий фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш, иқтидорли талаба-ёшларни илмий-ижодий фаолият билан кўпроқ шуғулланишга кенг жалб этиш;талабаларнинг соҳалар бўйича билимларини ошириш ҳамда уларда ижрочилик кўникмаларини кучайтириш мақсадида тизимли равишда хорижий мамлакатларга қисқа ва узоқ муддатли амалиётларга юбориш.Лойиҳада қайд этилишича, алоҳида иқтидор талаб этиладиган олий таълим муассасаларига касбий (ижодий) имтиҳонлар орқали тест синовларсиз қабул қилиш тартиби жорий этилганлиги муносабати билан мусиқа ва санъат йўналишидаги республика ва халқаро танловлар ғолибларига бериладиган имтиёзлар қуйидаги тартибда белгиланади:ўқувчиларининг республика танловлари ғолибларига (1-ўрин) ҳамда нуфузли (олий таълим муассасаларининг кириш имтиҳонлари талабларига мос) халқаро танловлари ғолибларига (1-3 ўрин) мусиқа ва санъат йўналишидаги олий таълим муассасаларининг бакалавриат босқичига кириш имтиҳонларида тегишли йўналишлар бўйича битта «Ихтисослик» фанидан максимал балл олиш ҳуқуқини берувчи, икки йил муддат давомида амал қилувчи сертификат тақдим қилиш (фестиваль, танлов-фестиваль, онлайн танлов ҳамда икки тур (камида тўрт асар)дан кам бўлган танловлар бундан мустасно).Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳамда Қорақалпоғистон филиалида асосан якка тартибда машғулотлар олиб бориш хусусиятларини, бир талабани ўқитиш қиймати (калькуляцияси) ўта юқори эканлигини инобатга олиб, бир ўқитувчи сонининг талабалар сонига нисбати – 1:2,2 этиб белгиланади.Аввал Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиали ташкил этилгани, Андижонда Варшава менежмент университети филиали очилиши, Урганчда Малайзиянинг Binary университети филиали ташкил қилингани ҳақида хабарлар берилган.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan