Ноқулай об-ҳаво, қор, йўллардаги музлама ҳайдовчиларга ноқулайлик туғдирмоқда. ФВВ Жиззах вилояти бошқармаси қутқаручилари томонидан Дўстлик, Бахмал туманлари ва Жиззах шаҳрида қорга тиқилиб қолган автомобиллар чиқариб олиниб, 14 нафардан зиёд ҳайдовчи ва йўловчиларга тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилди.Йўллар музлаш оқибатида сирпанчиқлар юзага келиши, туман тушиши ва кўриниш даражасининг ёмонлашуви эҳтимоли сақланиб қолмоқда. Шу муносабат билан ҳайдовчи ва йўловчилардан эҳтиёт чораларини кўришларини сўраймиз.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan