Саудия Арабистонида фаолият олиб борувчи чет эл компаниялари эҳтиёт бўлиши керак, чунки бундай операциялар ҳали давом этади, деди хусийлар.Саудия Арабистони ракета зарбаси ҳақидаги баёнотни тасдиқламади.Исёнчи хусийлар ва Яман президенти Мансур Ҳодий армияси ўртасидаги қуролли можаролар 2014 йилдан бери давом этмоқда. Зиддият 2015 йилнинг мартида мамлакатда Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция кучлари кириб келганидан сўнг кучайган.Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг январь ойида хусийлар 2019 йилнинг сентябрида Саудия Арабистонидаги Saudi Aramco нефтни қайта ишлаш объектларига ракета зарбаларини амалга оширганини тан олганди. Натижада мамлакатда нефтни ишлаб чиқариш икки бараварга қисқарган. Бироқ АҚШ бунда Эронни айблаган. Кейинроқ БМТ ҳам Saudi Aramco’га уюштирилган ҳужумга хусийларнинг алоқаси йўқлигини маълум қилганди.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan