Хитойда музқаймоқдан коронавирус излари топилди

Хитойда музқаймоқдан коронавирус излари топилди

Хитойнинг Тяньцзинь муниципалитетидаги музқаймоқ партиясида коронавирус излари топилди. Шу сабабли бутун партия сотувдан олиб ташланган.

Компаниянинг 1,5 мингдан ортиқ ходими карантинда ва улар синовдан ўтказилмоқда. Tianjin Daqiaodao Food Company компанияси маҳсулот ишлаб чиқариш учун Янги Зеландиядан сут кукуни ва Украинадан зардоб кукуни импорт қилган.

Вирусологлар бу “бир марталик” ҳодиса эканлигини таъкидлаб одамларни ваҳимага тушмасликка чақиришмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, бу ишлаб чиқариш корхонасидаги муаммо ва эҳтимол фабрикадаги гигиена билан боғлиқ вазият натижасида рўй берган бўлиши мумкин.

Ҳокимият маҳсулотни сотиб олган аҳолига соғлиғи ҳақида тегишли жойларга хабар беришни маслаҳат берди.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos