Бундан 3 йил муқаддам – 2018 йил 18 январь куни Қозоғистонда йўловчи автобуси ёниб кетди. Ақтўбе вилояти Иргиз тумани ҳудудидаги Самара — Чимкент трассасида рўй берган бу машъум ҳодиса оқибатида 52 ватандошимиз ҳалок бўлди.
Ҳодисада автобуснинг ҳайдовчилари ва икки нафар ўзбекистонлик фуқаро омон қолганди.
Автобус ҳайдовчилари Б.Танатов, Н.Қирғизбоев ва М.Пернебековга суд 5 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинлади. Шунингдек улар 7 йил мобайнида йўловчи ташиш хизмати соҳасида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.
Фожиада ҳалок бўлган юртдошларимизни Аллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan