Самарқандда сурхондарёлик товламачи қўлга олинди

Самарқандда сурхондарёлик товламачи қўлга олинди

2021 йил 16 январь куни сурхондарёлик йигит Самарқанд вилояти Ургут туманида яшовчи, Х.га телефон қилиб, қайнсинглисини ўзи билан тушган уятли фото суратлари борлиги, уларни ижтимоий тармоқларда тарқатмаслик эвазига 800 доллари бериши шартлигини билдирган.

Самарқандлик фуқаро ушбу ҳолатни баён этиб ИИБга марожаат қилди. 2020 йил 17 январь куни, Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан Самарқанд шаҳридаги «Самарқанд-Тошкент» автобекати олдида тезкор-тадбир ўтказди. Х.У. 500 доллар ва 1,6 млн сўм пулни олиб, уятсиз фотосуратлари мавжуд бўлган телефон аппаратини Х. га берган вақтида жиноят устида қўлга олинган.

Самарқанд вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳолат юзасидан ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos