Тошкент шаҳридаги Чилонзор туманида пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган 57 ёшли фуқарони автобус уриб юборди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар берди.
Қайд этилишича, 19 январь куни тахминан соат 09.15 ларда Чилонзор тумани Байналминал кўчасида («Чарх Камолон» маҳалласи рўпарасида) 36 ёшли Адил Х. «Мидибус САЗ/НП-37» русумли автобусни бошқариб кетаётганида тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган 57 ёшли М.Т.ни уриб юборган.
Автобуснинг (давлат рақами 01 Б 829 БА) рақами ва рангига (оқ) эътибор берилса,бу «Тошшаҳартрансхизмат» автопаркларига тегишли маршрутли автобус эмаслигини тушуниш мумкин.
Натижада тан жароҳатлари олган пиёда ҳодиса жойида вафот этган. ЙТҲ сабаблари аниқланмоқда.Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan