Сурхондарё вилояти ҳудудий электр тармоқлари корхонасида “Коррупция жамият кушандаси“ мавзуида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси АЖ Бош директори Маьруф Шамсиддинов, прокуратура ва ички Ишлар вакиллари мавзу юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди. Қайд этилдики, коррупция бу- жамият ривожланишига салбий таъсир кўрсатувчи иллатлардан биридир. Шу боис мамлакатимизда коррупция билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш ва унга қарши кескин курашишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Айни мақсадда республикамизда қоррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилиб, унинг фаолияти самарадорлигини ошириш учун жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора тадбирлари ишлаб чиқилмоқда. Фуқаролар коррупцияга дуч келганларида тегишли давлат органларига мурожаат қилишлари ва бундай ҳолатларни олдини олишга ўз хиссаларини қўшиши кераклиги алоҳида кўрсатиб ўтилди.
Йиғилишда «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.
Мазкур Лойиҳага кўра коррупция тўғрисида ахборот бераётган шахсларнинг ўзи ва яқин қариндошлари давлат томонидан ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиниши кафолатланади.
Коррупция тўғрисида ахборот бераётган шахслар тўғрисидаги маълумотлар давлат сири ҳисобланади. Уларни ошкор этиш қонунга мувофиқ тақиқланади.
Эътиборли томони шундаки е
коррупциявий ҳолат тўғрисида ахборот бераётган шахслар Вазирлар Маҳкамаси томонидан рағбатлантирилади.
Тадбир давомида жамият ишчи ходимларининг коррупцияга йўл қўймасликлари бўйича кенг тушинтириш ва тавсиялар берилди.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan