Узбекистан Аирwайс авиакомпанияси Краснодар ва Қозондан Тошкентга чартер қатновларини амалга оширади. Бу ҳақда авиакомпания хабарида айтилган.
Қайд этилишича, Узбекистан Аирwайс 2021 йил 9 ва 23 февраль кунлари Краснодардан Тошкентга чартер қатновларини амалга оширади. Краснодардан Тошкентга жўнаб кетиш вақти 21:20да, етиб келиш вақти 02:50да
Шунингдек, авиакомпания 2021 йил 2, 9, 16 ва 23 февраль кунлари Қозондан Тошкентга чартер қатновларини амалга оширади. Қозондан Тошкент жўнаб кетиши вақти 18:30да, етиб келиш вақти 23:30да.
Таъкидланишича, Ўзбекистонга Россия шаҳарларидан ПЗР тестдан (қатнов жўнашидан 72 соат ичида амалга оширилган) ўтганлиги тўғрисидаги маълумотнома тақдим этилган ва Ўзбекистон виза режимига риоя қилинган ҳолда парвоз қилишга рухсат этилади. ПЗР маълумотномасига эга бўлмаган йўловчилар авиакомпания қатновларига қўйилмайди
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan