Бандихон туманида замонавий иссиқхона мажмуаси бунёд этилмоқда

Бандихон туманида замонавий иссиқхона мажмуаси бунёд этилмоқда

Бандихон Сурхон воҳасидаги янги туман. Мазкур ҳудудда 76 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Ўрганишлар натижасида фуқароларнинг 190 нафари “Темир дафтар”, 760 нафари “Аёллар дафтари” ва 2112 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилган.Туман ҳудудида саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш орқали янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил қилиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг реал даромад манбаларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш, ижтимоий соҳа объектларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш, туман марказини шаҳарсозлик талаблари асосида тартибга солиш ҳамда янги маъмурий биноларни қуриш ишлари изчил амалга оширилмоқда. Қудуқсой маҳалласида замонавий иссиқхона мажмуаси ташкил этилаётгани ҳам ана шундай амалий ишлар сирасидандир. Лойиҳанинг тақдимот маросимида Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболов, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Маматов иштирок этди Замонавий иссиқхона мажмуасини бунёд этиш учун 20 гектар ер майдони ажратилган бўлиб, ҳар бир фуқарога 3 сотихли – жами 600 та иссиқхона қуриб берилади. Икки йилга мўлжалланган лойиҳанинг биринчи босқичида 8 миллиард сўм йўналтирилади. Жумладан, лойиҳа учун зарур маблағнинг 2,2 миллиард сўми субсидия, 5,8 миллиард сўми банк кредити ҳисобидан молиялаштирилади.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos