Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг ҳамда ДХХ Денов тумани бўлими ходимлари ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказди. Денов тадбиркорлик ва педагогика институти кафедра мудири Т.О. фуқаро А.ни алдаб, ишончига кириб, унинг турмуш ўртоғини Тожикистон Республикаси Садриддин Айний номидаги педагогика университетининг Рус филологияси факультетига мазкур университетда ишловчи танишлари орқали ўқишга киритишни ваъда қилиб, эвазига ундан 1200 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Т.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan