Об-ҳаво кескин совиганда тутатиш орқали экинлар ва дарахтларни совуқ уришидан асраш мумкин – вазирлик

Об-ҳаво кескин совиганда тутатиш орқали экинлар ва дарахтларни совуқ уришидан асраш мумкин –  вазирлик

Гидрометеорология хизмати маркази хабарига кўра, 24-27 февраль кунлари Ўзбекистонга Волга бўйи орқали Россиянинг Европа қисми ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво кириб келиши сабабли ҳарорат кечаси 17-22 даража ва кундузи 10-15 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.

Шу муносабат билан мевали боғ ва узумзорлар, эртанги картошка ва сабзавот экинларини совуқ уришидан асраш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан эҳтиёт чораларини кўриш тавсия этилди. Унга кўра, мевали боғ ва узумзорларнинг қатор ораларидан суғориш ариқлари олиниб, иложи борича кам миқдорда сув оқизиш, мевали боғ ва узумзорлар қатор ораларига маҳаллий ўғит аралаш хашак, похол, шох-шабба уюмларини тўплаб, тутатиш керак бўлади. Тутатишда шамол йўналиши эътиборга олиниши ва олов алангаланиб кетмаслигига эътибор бериш сўралади.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos