Миллий қадриятлар — юксалиш омили

Миллий қадриятлар — юксалиш омили

Ангор туманидаги 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Янги Ўзбекистон-учинчи ренессанс сари” тамойили асосида “Раҳбар маънавияти” ва “Раҳбарнинг бошқарув маданияти” мавзуларида ўқув семинар бўлиб ўтди.

Дастлаб, туман ҳокими, Маънавият ва маърифат Кенгаши раиси Шоҳжаҳон Абдуллаев маънавий-маърифий ишларни ташкил қилиш ва аҳолини ёд ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш борасида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Наргиза Раҳматуллаева ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Нодир Авазов ҳам миллий қадриятларга ҳурматни мустаҳкамлаш мавзусида маъруза қилди.

Семинар давомида иштирокчилар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими кутубхонасидаги мавжуд шароитлар билан яқиндан танишдилар. Бундан ташқари, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг маънавият ва маърифат хонасига ҳам ташриф буюришди. Ангор туман Ахборот-кутубхона марказида олиб борилаётган ишлар ҳам семинар қатнашчиларининг эътиборидан четда қолмади.
Семинар якунида туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳам назорат қилинди.

Ангор тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos