3 март куни Сенатда бўлиб ўтган мажлисда Сурхондарё вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳақидаги ҳисоботи муҳокама қилинди.
Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов пандемия шароитида 63,3 мингта муҳтож оилага ижтимоий ёрдам кўрсатилгани, 5 мингта кредит шартномалари тўлов муддати узайтирилгани, 21,5 мингта корхоналар фаолияти қайта тиклангани ҳақида гапирди.
Мажлисда 2020 йил якунига кўра, Қизириқ ва Узун туманлари «сариқ ҳудуд»дан «қизил ҳудуд»га ўтгани таъкидланди.
Қолаверса, Денов ҳамда Сариосиё туманларидаги «Мурувват уйлари»да яшаётган ногиронларга тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида ушбу муассасаларни физиотерапия аппаратлари билан таъминлаш лозимлиги билдирилди.
Сурхондарё хабарлари

Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan