Ўзбекистонга 13-14 мартда совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади

Ўзбекистонга 13-14 мартда совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади

 «Ўзгидромет» маълум қилинишича, Ўзбекистон ҳудудига 13-14 мартда Волга бўйи орқали Россиянинг (Москва вилояти) Европа ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

13-14 мартда республикада ёғингарчилик (ёмғир, 14 мартга ўтар кечаси қорга айланади), баъзи жойларда кучли бўлади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида 13 мартда қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. 

14-15 мартда ҳарорат кечалари 2-7° совуқгача, кундуз кунлари 2° совуқ- 3° илиқгача, Қорақалпоғистонда кечалари 10-15° совуқгача, кундуз кунлари 2-7° совуқгача, Хоразм вилоятида кечалари 6-11° совуқгача, кундуз кунлари 0-5° совуқгача пасаяди.

13-14 мартда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos