Сурхондарёда чигит экишга кишилди

Сурхондарёда чигит экишга кишилди

Сурхондарёда чигит экишга киришилди
Ангор туманидаги “Angor Surxon G‘ururi” пахтачилик-тўқимачилик кластерининг дала майдонида жорий йилги чигит экиш ишларини сифатли амалга оширишга бағишланган илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 мартдаги қарорига кўра, жорий йилги пахта ҳосили учун вилоятда 72 минг 370 гектар майдонга чигит экиш белгиланган. Жумладан, вилоят пахтакорлари 48 минг минг гектар майдонга ғўзанинг ўрта толали, 20 минг 650 гектар ерга ғўзанинг ингичка толали ва 3 минг 720 гектар майдонга янги навлар уруғини қадаб, парваришлайди. Айни баҳорги чигит экиш ишларини қисқа ва мақбул муддатда амалга ошириш учун воҳада 808 та сеялка, 3 минг 232 та борона таъмирдан чиқарилиб, мавсумга шай ҳолга келтирилган.
Мутахассисларнинг фикрича, чигитнинг белгиланган муддатда экилиши айниқса, юқори ҳосилдорлик гаровидир. Ернинг оби-тобига келиши ва агротехник тадбирларнинг сифатли бажарилиши ҳам бу борада жуда муҳимдир.
Семинар давомида “Angor Surxon G‘ururi” пахтачилик-тўқимачилик кластерида ўзлаштирилган илғор тажриба ўрганилди. Соҳанинг тажрибали мутахассислари экиш ва агротехник тадбирлар юзасидан зарур тавсиялар беришди.
Семинарда вилоят ҳокими Тўра Боболов иштирок этди.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos