
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг сайёр қабуллар ўтказиш ҳақидаги топшириғи асосан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари И.Муслимов томонидан 2021 йил 10 март куни Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида ўтказилган сайёр қабулда жами 211 нафар фуқаролар қабул қилинди. Қабул қилинган фуқароларнинг 108 таси жиноят ишлари бўйича, 79 таси фуқаролик ишлар бўйича, 13 таси маъмурий ишлар буйича, 11 таси иқтисодий ишлар буйича судларга оид мурожаатларни ташкил этади. Шундан 158 та фуқаронинг оғзаки мурожаати, 52 та фуқаронинг ёзма мурожаатлари қабул қилинди. Жами 211 та мурожаатлардан 79 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 79 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб, мурожатлар қаноатлантирилди. 53 та мурожаат бўйича аризалар Олий суд томонидан кассация тартибида хал қилиш учун қабул қилинди, ушбу мурожаатларнинг барчаси қаноатлантирилиб, тегишли судлов хайъатига кўриб чиқиш учун ўтказилди. 79 та мурожаат қуйидагича ижобий ҳал қилинди:
- жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди томонидан 26 та, жиноят ишлари бўйича Ангор туман суди томонидан 5 та, жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди томонидан 2 та, жиноят ишлари бўйича Термиз туман суди томонидан 3 та, жами 36 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди;
- жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар ва Музработ туман судлари томонидан 2 нафар шахс озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланиб, суд залидан қамоқдан озод қилинди.
- 1 нафар шахсга нисбатан қўзғатилган маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги иш суд мажлисида кўрилиб, унинг аризаси қаноатлантирилиб, маъмурий жавобгарликдан озод қилинди.
- 2 та шикоят бўйича суд қарорлари ижроси тўхтатилди. Шунингдек, 15 нафар шахсга нисбатан фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан алимент ундириш юзасидан суд буйруғи чиқарилиб, ижрога қаратилди.
- Фуқаролик ишлари бўйича 17 та даъво аризалар иш юритувга олинган бўлса, 3 та апелляция шикояти расмийлаштирилиб, судда кўриш учун тайинланди. Ушбу кунларда иқтисодий судлар томонидан 3 та ишлар суд мажлисларида кўрилиб, шундан тадбиркор(даъвогар)лар фойдасига жами 218.529.555 сўмлик даъво талаблари қаноатлантирилди..
Қабулда муаммолари ҳал бўлган 39 нафар фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ёзма ташаккурнома билдирдилар.
Сурхондарё вилоят суди раисининг
ўринбосари, фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Баҳодир Жумаев
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan