
Мамлакатимизда ўтган йиллар давомида суд-ҳуқуқ соҳасида ҳаётга татбиқ этилган кенг қамровли ислоҳотлар натижасида инсон ҳуқуқларини ҳимоялашнинг самарали механизми шакллантирилди. Таъкидлаш жоизки, бундай кенг кўламли чора-тадбирлар самараси инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари энг олий қадрият экани бугун жамиятимиз ҳар бир аъзосининг ҳақ-ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари таъминланаётганида ўз ифодасини топмоқда. Буни ишлаб чиқилаётган қонунларимизда ҳам кўриш мумкин. Жорий йилнинг 21 февраль куни қабул қилинган қонун ҳақида тўхталадиган бўлсак, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 128-1-моддасида, ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсга моддий қимматликлар бериш ёхуд уни мулкий манфаатдор этиш орқали у билан жинсий алоқа қилиш каби қонун нормаси билан тўлдирилди. Шунингдек, ушбу кодекснинг ҳамда Ўзбекистон Республикаси жиноят-процессуал кодексларига ҳам ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Ҳозирда, ушбу қонун нормаларини аҳолиги тушунтириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида тумандаги маҳаллалар, корхона ва муассасаларда ҳуқуқий тарғибот ишлари ҳам олиб борилмоқда. Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, бугунги кунда қонунларимизга киртилган ўзгартириш ва қўшимчалар мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг узвий давоми десак муболаға бўлмайди.
Алишер Жалилов Жиноят ишлари бўйича Бойсун туман судининг раиси
Отабек Бердиев Фуқаролик ишлари бўйича Бойсун туман судининг раиси
Нигора Хасанова Жиноят ишлари бўйича Ангор туман судининг девонхона мудири
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan