Сурхондарёда Наврўз байрами очиқ жойларда, яъни боғлар, хиёбонлар ва ўйингоҳларда ўтказилади
Республика махсус комиссиясининг коронавирус пандемиясини инобатга олган ҳолда мамлакатимизда Наврўз умумхалқ байрами тадбирларини ташкиллаштириш масалаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда сўнгги кунларда аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари бироз ортганлиги таъкидлаб ўтилди. Шу боис мутассадди вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига:
? байрам тадбирларини об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда очиқ жойларда, яъни боғлар, хиёбонлар ва ўйингоҳларда ўтказиш;
? байрам тадбирларида аҳолини кўп тўпламаслик ва ташриф буюрувчилар ниқобда бўлишлари ҳамда ижтимоий масофани сақлашлари устидан назоратни ўрнатиш;
? аҳоли гавжумлигининг олдини олиш мақсадида тадбирларни кичик ҳажмда маҳаллаларда ташкил этиш чораларни кўриш;
? байрам тадбирларини юқори бадиий савияда ўтказиш, бунинг учун эстрада хонандалари ва театр актёрларини жалб этиш;
? байрам тадбирларида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлик чораларини кўриш вазифалари топширилди.
Шунга мувофиқ, Сурхондарё вилоятида ўтказилиши белгиланган Наврўз байрами тадбирлари очиқ жойларда, яъни боғлар, хиёбонлар ва ўйингоҳларда бўлиб ўтади.
Хусусан, вилоятнинг асосий байрам тантаналари жорий йилнинг 19 март куни карантин қоидаларига амал қилиш кучайтирилган ҳолда Термиз туманидаги Отчопар мавзесида ўтказилади.
Байрам тадбирларига ташриф буюрувчилардан карантин талабларига қатъий риоя қилишларини, ниқобда бўлишлари ҳамда ижтимоий масофани сақлаш талаб этилади.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan