АОКАдаги матбуот анжуманида Республика Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев Ўзбекистонга олиб келинаётган вакциналар ҳақида маълумот берди:
? «Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19га қарши AstraZeneca/Oxford вакцинасини фавқулодда ишлатиш мумкин бўлган вакциналар рўйхатига киритган.
Ҳар битта тавсия биринчи навбатда, чуқур таҳлил асосида бўлади. AstraZeneca вакцинаси ҳам 23 минг нафар кўнгиллида ўтказилган таҳлиллар асосида унинг самарадорлиги 70 фоиз дея кўрсатилган.
Тўғри, айрим вакциналар 90 ёки 80 фоизлик самарадорликка эга бўлиши ҳам мумкин. Лекин 70 фоиз самарадорликка эга вакцина ҳам самарали ва эмлашга тавсия этиладиган вакцина ҳисобланади.
Бироқ бу фақатгина мазкур вакцинани қўллаймиз, дегани эмас. Бундан ташқари бошқа вакциналарини ҳам олиб келиш бўйича музокаралар олиб бориляпти.
Масалан, “Sputnik V” вакцинаси бўйича 1 миллион дозага шартнома ишлаб чиқилган. Шартномани айни пайтда Россия томони кўриб чиқмоқда, музокаралар якунига кўра вакцина Ўзбекистонга олиб келинади».
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan