Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-671-сонли ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 2021 йил 12 февралдаги ЎРҚ-673-сонли Қонунларининг мазмун-моҳияти
Президентимизнинг 2020 йил 24 июлдаги «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилиниши суд-ҳуқуқ ислоҳатларининг янги босқичини амалга оширишнинг ҳуқуқий асосини яратди.
Ушбу ислоҳотларни амалга ошириш учун яқинда тегишли қодексларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари қабул қилинди.
08.02.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-671-сон Қонуни қабул қилинди.
Ҳужжат билан 2021 йил 1 январдан бошлаб вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик ишлари бўйича, жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар негизида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судлари ташкил этилган. Шу муносабат билан Конституциянинг 107-моддаси 1-қисми янги таҳрирда қуйидагича баён этилди:
«Ўзбекистон Республикаси суд тизими Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари, туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судлари ва туманлараро маъмурий судлардан иборатдир».
Қонун билан бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилган.
2021 йил 12 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-673-сонли Қонуни қабул қилинган.
Жумладан, ЖКнинг 1482-моддасига ва МЖтКнинг 51-моддасига киритилган ўзгаришларда вояга етмаганларни бирор-бир шаклда маъмурий тарзда меҳнатга мажбурлаганлик учун тўғридан-тўғри жиной жавобгарлик белгиланган (илгари худди шундай қилмиш маъмурий жазо қўлланилгандан кейин такрор содир этилган ҳолатларда жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлган.)
ЖКнинг 216-1-модда билан тўлдирилди, унда вояга етмаган шахсни ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар, оқимлар, секталар фаолиятида қатнашишга ундаш учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Бундай жиноятни содир этган шахсга нисбатан қуйидаги жазо чоралари бўлланилади.
-уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш.
-ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш.
Шунингдек, ЖК 128-1-моддаси билан тўлдирилди, унда ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахснинг ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлгани ҳолда, унга моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш орқали у билан жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Бундай жиноят содир этган шахсга нисбатан қуйидаги жазо чоралари қўлланилади.
-уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари.
-ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари.
-ёхуд икки йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш.
Бундай жиноятни содир этган шахс жиноят содир этилгунга қадар ўн саккиз ёшга тўлган бўлса, жиноий жавобгарликка тортилиши белгиланган.
Шу билан бирга, ЖПКга Жкнинг 216-1 ва 128-1-моддалари 1-қисмида назарда тутилган жиноий ишлар оқибатларини белгиловчи қўшимчалар киритилди.
Ж.Худойбердиев,
Сурхондарё вилоят судининг судьяси
Ш.Қодиров,
Жиноят ишлари бўйича Бойсун туман судининг девонхона мудири
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan