Термиз шаҳар ИИБ пробация ҳисобида турган тузалиш йўлига қатъий ўтган шахслар муддатидан илгари жазодан шартли озод қилинди

Термиз шаҳар ИИБ пробация ҳисобида турган тузалиш йўлига қатъий ўтган шахслар муддатидан илгари жазодан шартли озод қилинди

Жамиятимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштириш ва эркинлаштириш, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини ошириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш мақсадида суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоясини таъминлаш, шунингдек, одил судловга эришиш даражасини ошириш, суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш соҳасида давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишлари этиб белгиланган.2021 йил 10 март куни жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди томонидан Термиз шаҳар бўйича ИИО ФМБ Пробация гуруҳининг 26 нафар маҳкумни жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш юзасидан киритилган тақдимномалари қаноатлантирилди. Жумладан, маҳкум Маматов Ўткир Эргашович билиб-билмасдан томорқасида таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган бир тўп “наша” ўсимлигини етиштирганлиги сабабли Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этиб 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган эди. Маҳкум жазони ўташга виждонан ва ҳалол муносабатда бўлиб, жазони ўташ даврида ўзини ижобий томондан кўрсатиб, яшаш жойидан ижобий тавсифланганлиги ва Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан жазо муддатининг 3/1 қисмини ўтаганлигини инобатга олиб, суд маҳкумни жазодан муддатидан илгари шартли озод қилди.  Энг муҳими, суд томонидан жиноят содир этган, бироқ қилмишнинг ҳуқуққа хилофлигини англаган ва ахлоқан тузалиш йўлига ўтган маҳкумларга имкон берилганлиги халқимизнинг кечиримлилик ва бағрикенглик каби азалий қадриятларнинг рўёбга чиқарилиши билан бир қаторда жазодан озод этилган маҳкумларнинг жамиятда ўз ўрнини топишга, оила аъзолари, фарзандлари, шунингдек эл-юрт тараққиёти учун муносиб ҳисса қўшишларига яна бир имкон яратди.

 Воҳид Норбеков

Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг судьяси

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos