Маънавий камолотни китобдан айро тасаввур қилиб бўлмайди. Шу боис, ҳар доим ҳар он китобга ошно бўлмоқ, мутолаани кундалик вазифалар сирасига киритмоқ даркор.
Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармасида “Китобхоннинг маънавий мулки” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Ҳурайда” журнали бош муҳаррири Нортўра Эргашов ҳамда Термиз давлат университети ўқитувчиси, тарих фанлари номзоди Соатмўмин Бўриевлар иштирок этишди. Тадбир аввалида китобнинг инсон камолотидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида сўз юритилиб, йиғилганларнинг бу борадаги фикр-мулоҳазалари тингланди.
Соатмўмин Бўриевнинг “Ҳиндикуш фарёди ёхуд Афғон изтироблари” номли рисоласи ҳақидаги чиқиши йиғилганларни осойишта кунларимизга шукр қилишга, унинг қадрига етишга ундаган бўлса, шоир Нортўра Эргашовнинг бетакрор шеърлари назм гулшанига сафарбар этди.
Тадбир доирасида китоб ярмаркаси ҳам ташкил этилди. Унда бадиий, илмий ва жаҳон адабиётининг нодир асарлари, болалар адабиёти ва турли жанрларда чоп этилган 600 дан ортиқ китоблар савдога қўйилди. Вилоят давлат солиқ бошқармаси ходимлари томонидан 400 дан ортиқ китобларнинг харид қилиниши, соҳа ходимлари орасида китобга ошуфта дилларнинг кўплигидан далолатдир.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan