Ёшларга эътибор келажакка эътибор

Ёшларга эътибор келажакка эътибор

“Агар мендан сизни нима қийнайди?” деб сўрасангиз, фарзандларимизнинг таълим ва тарбияси деб жавоб бераман.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев

“Ёшларга эътибор келажакка эътибор”
Бугунги кунда дунёда ёшлар муаммоси алоҳида эътиборталаб мавзу. Замонавий ёшлар билими ва салоҳияти жиҳатидан миллий тараққиётнинг муҳим ресурси экани тан олингани ҳолда, айрим мамлакатларда ёшлар орасида ишсизлик юқори даражада. Уларда, айниқса, ёшлар тарбияси уларни иш билан банд қилиш соғлом турмуш тарзига ўргатиш ўз ҳолига ташлаб қўйилгани ачинарли. Шунингдек, ёшларни кўпгина муаммолар замирида аниқ бир касб-ҳунарга эга бўлмаслик ва натижада ишсизлик бекорчилик ётибди. Шунингдек, ёшларнинг бўш вақтларини қайерда ўтказиш ҳам асосий муаммолар сирасига киради. Бекорчилик гирдобидаги ёшлар бўлмағур ишларга қўл уриши аниқ. Бекорчилик эса безориликдан қотилликкача, гиёҳвандликдан ичкиликбозликкача бўлган бир қадамни англатади.
Дунё миқёсида кенг тарқалган интернет ва компютер ўйинларига мубтало бўлганларининг эса дунё билан иши йўқ. Жонли мулоқотдан кўра ижтимоий тармоқлар орқали виртуал мулоқотга ўрганиб бораётган ёшларни бу иллатдан халос қилиш анча мушкул. Халқимизда “Бирни кўриб фикр қил, бирни кўриб шукр қил” деган мақол бор. Ҳозирги таҳликали дунёнинг бир қатор мамлакатларида кузатилаётган турли, тўс-тополонлар, тартибсизликлар негизига эътибор берадиган бўлсак, уларда давлатнинг ўсиб-униб келаётган ёшларга, уларнинг ҳаётдаги қизиқишлари, ҳуқуқ ва манфаатларига эътиборсизлиги, улардаги ёшларга оид сиёсатнинг ҳозирги замоннинг янги таҳтидларига жавоб бермаслиги оқибатини кўриш мумкин. Ахборот шу қадар тезликда ҳаракатланмоқдаки, унинг оқимини тўхтатиб қолишнинг имкони бўлмаябди. Бу оқим йўлида учраган ҳамма нарсани, ҳатто ахлоқ, одоб, маънавият, эзгулик каби қадрятларни, ёшу қарини оқизиб кетмоқда. Ахборот янги авлод учун оммавий қирғин қуролидай гап экани тан олинсада аммо унга қарши курашишига ҳеч ким жазм қила олмаябди. Жахон ҳамжамиятининг ажралмас бир бўлаги бўлган мамлакатимизда янги авлодни ўз ҳаётий ўрнига эга, билимли ва юксак салоҳиятли қилиб тарбиялашга жуда катта эътибор қаратилябти. Зеро, халқимиз эртаси қандай бўлиши фарзандларимизнинг бугун қандай таълим-тарбия олишларига боғлиқ. Ҳар томонлама мукаммал инсон бўлиш учун фақатгина билимнинг ўзигина кифоя қилмас экан. Балки билим билан биргаликда, инсонпарварлик, ватанпарварлик хислатлари ҳам шаклланиб бориши лозим.
Ўзбекистон – ёшлар мамлакати. Шу боис, ёшлар таълим-тарбияси ва камолотига алоҳида эътибор қаратилади. Энг аввало, бу соҳадаги ишларни ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари доимий такомиллаштириб борилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги қонунда ёшларни ҳуқуқий ва ижтимоий муҳофаза қилиш, истеъдодини қўллаб-қувватлаш масалалари қамраб олинган. “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунда эса ҳокимият ва бошқарув органларининг бу борадаги ваколатлари ҳамда соҳага доир бошқа ижтимоий муносабатлар ҳуқуқий тартибга солинган. Шунингдек, ёшларнинг бепул умумий таълим олиш ҳуқуқининг кафолатлангани ҳам эътиборга моликдир. Бугунги кунда мамлакатимизда истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Президент мактаблари, Темурбеклар мактаби, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда ёшларга берилаётган замонавий таълим-тарбия ватанимизнинг мустаҳкам пойдевори бўлмоқда.


Фориш туман иқтисодий суди
Девонхона мудири Ж.Тилабов

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos