Элдор билан Абдулланинг орасидаги ёш, бир ёшга фарқ қилади. Хуллас, иккаласи ҳам қирқни тўлдирган. Элдор шу ёшгача икки марта суднинг қора курсисига ўтириб чиқди. Ҳар хил муддатли жазосини ҳам ўтаб чиққан.
У Абдулла билан тез-тез улфатчилик қилиб туришни канда қилмади. Ўша куни ҳам иккаласи “Бўстон” маҳалласидаги ошхонада ўтириб, улфатчилик қилди. Ошхонадан чиқиб, шу яқин орадаги дўконга киришиб, яна ароқ ичишни давом эттирди. Иккаласининг ҳам боши қизиди. Абдулланинг бир оғиз ёқимсиз гапи Элдорнинг асабига “Ўт ёқди”. Ёнган ўт уни тинч қўймади. Абдуллани ёқасига қўл чўзиб, уни ўзининг “Опел” русумли автомашинасига судраб, ўтирғизди-да, у айтган манзилга боришди.
Қайсиси қанча мушт туширди, қанча оёқ ишлатди, ўзлари ҳам билишмасди, уларнинг жанги балчиқ устида бўлаётгандек, гоҳ Абдулла йиқилса, гоҳида Элдор юзтубан бўларди.
Анча вақт иккаласи муштлашишди. Йиқилгани иккинчисининг оёғига ёпишиб, уни ҳам йиқитади. Икки қаватли бинодаги одамлар чиқишиб, ажратмаганда нима билан тугаши номаълум эди.
Шундай бўлса-да, бу жангда иккаласи ҳам майиб бўлди, юзлари қипқизил қонга бўялди. Элдорнинг иккита қовурғаси синган бўлса, Абдулланинг учта қовурғаси синганини рентгенга туширганда билишди.
Элдор ҳам, Абдулла ҳам назорат остида аввал даволанди. Соғайгач, судланди. Уларнинг иккисига ҳам суд безорилиги учун тегишли жазони берди.
Самад Сувонқулов,
Сурхондарё вилоят суди судьяси
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan