Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191 Фармонига кўра, жорий йилнинг 1 майдан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳоҳишига асосан кўрсатиладиган давлат хизматининг натижаси почта алоқаси орқали етказиладиган давлат хизматлари ҳақида биласизми? ДХА Сурхондарё вилоят бошқармаси матбуот хизмати маълумотига кўра улар қуйидагилар:
- Судлардан чиқадиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш.
- Таълим ва фан соҳаси ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш.
- Таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат дубликатини тақдим этиш.
- Хорижий давлатларда умумий ўрта, олий таълим олганлик тўғрисида тан олиш ва нострификациялаш.
- Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва ностриикациялаш.
- Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда имтиёзли даволаниши учун йўлланмалар бериш.
- Ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш, алмаштириш ва йўқолганлари ўрнига янгисини бериш.
- Одамнинг иммунитет танқислиги вируси мавжуд эмаслиги тўғрисидаги сертификат бериш.
- Автотранспорт воситалари ва тиркамаларга (ярим тиркамаларга) рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш ва қайд этиш гувоҳномасини бериш.
- Автотранспорт воситалари ва тиркамаларга (ярим тиркамаларга) транзит рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгисини бериш.
- Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш учун йўлланма бериш.
- Қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказадиган шахсларни аккредитация қилиш.
- Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери бериш.
- Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва реестрдан кўчирма бориш.
- Ипотека ҳамда бинолар ва иншоотларга бўлган ашёвий ҳуқуқлар ипотекаси тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш.
- Кадастр ишини тайёрлаш ва кўчмас мулк объектларига кадастр паспортини расмийлаштириш.
- Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйхатидан ўтказиш ва реестрдан кўчирма бериш.
- Ихтирога патент бериш.
- Фойдали моделга патент бериш.
- Саноат намунасига патент бериш.
- Селекция ютуғига патент бериш.
- Интеграл микроссхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш.
- Товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома бериш.
- Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисига доир гувоҳнома бериш.
- Муҳтож шахсларга протез-ортопедия буюмлари,реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар етказиб бериш.
- Кекса ва ногиронлиги бўлган шахсни ёлғиз яшайдиган ёки ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этиш.
- Фуқаролик ҳолатини қайд этиш ҳужжатларини бериш.
- Имтиёзли тоифага кирувчи беморларга ордер бериш
Давлат хизматларининг натижаси почта алоқаси орқали етказилганда почта хизматлари учун амалга ошириладиган тўловлар давлат хизматидан фойдаланувчи ҳисобидан амалга оширилади.
ДХА Сурхондарё вилоят бошқармаси матбуот хизмати
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan