Қонунда муайян турдаги шартномалар учун аниқ бир шакл белгилаб қўйилган ёхуд шартнома тузишнинг муайян шакли тарафлар томонидан келишиб олинган бўлмаса, шартнома ҳар қандай шаклда тузилиши мумкин.
Ана шундай шартномалардан бири бу қарз шартномасидир.
Ўзбекистон республикаси Фуқаролик кодексининг 732-моддасида қарз шартномасига таъриф берилар экан унга кўра, қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради. Қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баровар ашёларни қайтариб бериш мажбуриятини олади.
Қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади.
Амалдаги қонунчиликка кўра фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт, шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт.
Қарз шартномасининг ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди, бироқ низо чиққан тақдирда тарафларни битимнинг тузилганлигини, мазмунини ёки бажарилганлигини гувоҳларнинг кўрсатувлари билан тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум қилади.
Сурхондарё вилоят суди
судья катта ёрдамчиси Саидислом Сатторов
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan