Ворислик васият ва қонун бўйича амалга оширилади. Фуқаронинг вафот этиши ёки унинг суд томонидан вафот этган деб эълон қилиниши оқибатида мерос очилади.
Фуқаро ўзига тегишли мол-мулкни вафот этган тақдирда тасарруф этишни васият қолдириши мумкин. Васиятнома ёзма шаклда тузилади. Васиятномалар нотариал тасдиқланган ва нотариал тасдиқланган васиятномага тенглаштирилган васиятномаларга бўлинади. Васият қилувчи исталган вақтда ўз васиятномасини бекор қилишга, ўзгартиришга ёки тўлдиришга ҳақли.
Агар васиятнома мавжуд бўлмаса ворислик қонун бўйича амалга оширилади.
Мерос очилган пайтда ҳаёт бўлган фуқаролар, мерос қолдирувчининг ҳаётлик вақтида ҳомила ҳолида бўлган ва мерос очилгандан кейин туғилган болалари меросхўр бўлишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг талабига кўра мерос мулкка меросхўрлар 5 та навбат бўйича чақирилади.
Биринчи навбатдаги ворислар- мерос қолдирувчининг болалари, ота-она, эр(хотин), фарзандликка олинганлар болалари ҳисобланади.
Иккинчи навбатдаги ворислар ака-укалари, опа-сингиллари, бобо ва бувилари ҳисобланади.
Учинчи навбатдаги ворислар- амакиси, тоғаси , аммаси ва холаси ҳисобланади.
Аҳамиятлиси кейинги навбатдаги ворислар олдинги ворислар мавжуд бўлмагандан ворисликка чақирилади.
Сурхондарё вилоят суди судьяси Мансур Абдурахманов
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan