“Hududgazta’minot” АЖ тизимида ҳисоб-китоб тизими тўлиқ автоматлаштирилади

“Hududgazta’minot” АЖ тизимида ҳисоб-китоб тизими тўлиқ автоматлаштирилади

Жорий йилда Сурхондарё вилоятида суюлтирилган газни истеъмолчи томонидан қабул қилиши ва тўловни амалга оширишда очиқлик ва шаффофлик яратиш мақсадида 449 628 та истеъмолчи махсус “ID” карталар билан таъминланади ва улар томонидан фойдаланиб келинаётган маиший газ баллонларга махсус ёрлиқлар ёпиштирилиб, ҳисоб-китоб тизими тўлиқ автоматлаштирилади.
Истеъмолчиларга суюлтирилган газ етказиб беришга оид амалиёт бўйича маълумотлар “Е-gaz” дастурига киритиб борилади. Бу тартиб билан кимларнингдир белгиланган меъёрдан ортиқча газ олиши ёки кимдир ололмай қолиши каби ҳолатларига барҳам берилади.
Маълимот ўрнида, шу кунга қадар 106 458 та истеъмолчиларга ID карталар тарқатилган бўлса, 551 244 дона маиший газ баллонларга стикерлар ўрнатилиши таъминланди.
Сариосиё туманида 33 847 та хонадон суюлтирилган газ баллонлардан фойдаланиб келмоқда. Ушбу хонадонларга жами 37 647 дона маиший газ баллонлари етказиб берилган. Жумладан, ушбу туманидаги “Турмушобод” маҳалласига қарашли “Кундажувоз” қишлоғида 45 та хонадон мавжуд бўлиб, ушбу хонадонларга “Sariosiyotumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан 127 дона маиший газ баллонлар етказиб берилмоқда. “Кундаижувоз” қишлоғи Сариосиё тумани марказидан 70 км узоқликда жойлашган. Қишлоққа етиб бориш учун автомобиль йўли орқали 50 км, Тўпаланг дарёсида ҳарбий қайиқда 15 км ва пиёда 5 км масофани босиб ўтиш лозим. “Кундажувоз” қишлоғидаги аҳоли хонадонларига 40-45 кун оралиғида суюлтирилган газ етказиб берилмоқда.
Газ таъминоти хизматлари сифатини ошириш бўйича таклиф ва шикоятларни ўрганиш, филиал ҳамда мижоз ўртасидаги алоқаларни яхшилаш мақсадида «Hududgaz Surxondaryo» газ таъминоти филиалида (76)221-25-10, (76)221-06-14 “Ишонч телефонлари”ни ишлаб турибди.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos