Сурхондарё вилояти прокуратураси органлари томонидан ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш борасида тизимли тавишда тиббий, ижтимоий, ҳуқуқий ва маданий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Вилоят прокуратураси ташаббуси билан вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси қошида овоз ёзиш студиясининг ташкил этилгани ана шу амалий тадбирлар сирасидандир.
Овоз ёзиш студияси очилиш маросимида вилоят прокурорининг ўринбосари
Т. З. Қурбонов иштирок этди.
Тадбирда вилоят прокуратураси томонидан кутубхона жамғармасига 20 дона 7 номдаги брайль шрифтидаги адабиётлар, энг сўнгги русумдаги замонавий компьютер жамланмаси ва 10 нафар китобхонга овозли аудио эшитиш ускуналари совға қилинди.

Шу билан бирга, вилоят прокуратураси ташаббуси билан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида кутубхонага аъзо бўлган Термиз шаҳрида истиқомат қилувчи ва Термиз шаҳридаги олий таълим муассасаларида таҳсил олувчи кўриш бўйича ногиронлиги бўлган китобхонлар ҳамда вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси мутахассислари ходимлари тиббий кўрикдан ўтказилди.
Кун давомида жами 298 нафар кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахслар тиббий кўрикдан ўтказилди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан амбулатор шароитда даволаниш учун тавсиялар ва йўлланмаллар берилди.
Тадбир якунида вилоят прокуратураси, Термиз Давлат университети ҳамда вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Тадбир сўнгида кекса ёшдаги, имконияти чекланган кам таъминланган 10 нафар кўзи ожизларга 7 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари яшаш хонадонларига етказиб берилди.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan