Нидерландия компанияси Сурхондарё вилоятида янги иссиқлик электр станция қуради
Нидерландиянинг “Stone City Energy” компанияси билан Сурхондарё вилоятида янги иссиқлик электр станциясидан электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида битим имзоланди.
Қуввати 1 560 МВт бўлган иссиқлик электр станциясини қуриш лойиҳасининг умумий қиймати 1,2 миллиард долларни ташкил этади. Лойиҳа 2024 йилнинг якунига бориб ишга туширилиши режалаштирилган. Янги иссиқлик электр станцияси йилига 2,2 миллиард куб метр табиий газ сарфига эга бўлиб, 1,1 миллиард куб метр газни тежайди. Унинг фойдали иш коэффициенти 63 фоизни ташкил этади.
Станция қурилиши давомида 2 000 дан ортиқ иш ўрни яратилади ва ИЭС ишга туширилгач, 150 нафарга яқин мутахассис доимий иш билан таъминланади.
2020 йилнинг декабрь ойидан бошлаб ўтказилган тадқиқотлар натижада Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида янги иссиқлик электр станцияси қурилиши учун 150 гектар ер майдони ажратилди.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan