Жамиятда ҳукуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг асосий вазифаларидан бири бу ёш авлод онгига ҳуқуқ ва бурч , ҳалоллик ва поклик тушунчаларини ҳамда одоб аҳлоқ нормаларини чуқур сингдириб бориш, Бош қомусимизнинг муҳим жиҳатларини уларга болалигидан бошлаб ўргатишдан иборатдир. Зеро, кучли ҳуқуқий билимга эга ёш авлод бизнинг келажагимиз, жамиятимиз таянчи ҳисобланади.
Шу мақсадда бугун вилоят суди раиси А.Рузиқулов Термиз Давлат Университети юридик факультетининг бир гуруҳ талабалари билан учрашди.
Учрашувда вилоят суди раиси талабаларга қонунчиликда бўлаётган ўзгаришлар, суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар ҳақида алоҳида тўхталиб, уларга ўз билим ва амалий тажрибасидан келиб чиққан ҳолда суд амалиётида бўлаётган ўзгаришлар, одил судловни амалга ошириш борасида қилинаётган ишлар ҳақида тушунчалар берди.
Шунингдек, ёшларга янги қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 679-сонли Қонунининг мазмуни ва аҳамияти ҳақида маъруза қилиб, қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, Жиноят кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлигини ва унга кўра:
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги киритилган 2011-моддага кўра, Ўзбекистоннинг қонунчилик ҳужжатлари талабларини жамоат тартибига ва жамоат хавфсизлигига таҳдид соладиган тарзда бажармасликка ёки бузишга, шу жумладан ОАВ, телекоммуникация тармоқлари, Интернетдан, шунингдек матнни кўпайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда омма олдида даъват қилиш БҲМнинг 60 бараваридан 80 бараваригача (14 млн 700 минг сўмдан
19 млн 600 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлишини;
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, Ўзбекистон Президентини телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланишини;
Жиноят кодексига оммавий тартибсизликларга ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга омма олдида даъват қилганлик учун жавобгарлик киритилганлигини;
Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонунига киритилган қўшимчаларга кўра веб-сайтнинг ёки бошқа ахборот ресурсининг эгаси, блогер интернет тармоғидаги ўз веб-сайтидан ёки бошқа ахборот ресурсидан Конституциявий тузумини, Республиканинг ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват этиш;
оммавий тартибсизликларга, фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга, ноқонуний йиғилишлар, митингларда, кўча юришларида ва намойишларда иштирок этишга даъват қилиш;
оммавий тартибсизликларга, фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга, ноқонуний йиғилишлар, митингларда, кўча юришларида ва намойишларда иштирок этишга даъват қилиш;
жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборот тарқатиш;
уруш, зўравонлик ва терроризмни, диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм ғояларини тарғиб қилиш;
давлат сирларини ёки бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни ошкор этиш;
миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи, фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўювчи ахборотни тарқатиш;
жамиятга, давлатга, давлат рамзларига ҳурматсизликни намоён этувчи, шу жумладан беодоблик билан ифодаланган ахборотни тарқатиш;
гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ва прекурсорларни тарғиб қилиш;
порнографияни, зўравонликни ва шафқатсизликни тарғиб қилиш, шунингдек ўз жонига қасд қилишга даъват этиш;
фуқароларни уларнинг ҳаётига ёки соғлиғига ёхуд ўзга шахсларнинг ҳаётига ёки соғлиғига таҳдид солувчи ғайриҳуқуқий ҳаракатларни содир этишга ундашга қаратилган ахборотни тарқатиш мақсадларида фойдаланилишига йўл қўймаслиги шартлиги белгилаб қўйилганлигини айтиб ўтди.
Ёшлар суд раиси билан бўлган суҳбатда ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олишиб, учрашувларда берилаётган қимматли маълумотлар уларнинг ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш учун муҳим аҳамият касб этаётганлиги ҳақида миннатдорчилик билдиришиб, келгусида бундай учрашувларни кўпроқ ўтказиш ҳақида келишиб олишди.
Нилуфар Тўраева
Сурхондарё вилоят судининг жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўйича бош консультанти
1 Comment
Саидов Дӯстмурод
Dushanba, 26 Aprel 2021, 11:45Сурхондарё вилоят суди раиси Абулқосимака Рузиқулов ташаббуси билан суд биноси олдидаги бог мусордан тозалаб ободонлаштирилди, оталарига раҳмат, энди вилоят суди биноси эканлиги билинди. Бу киши ташаббускор раҳбар. Омад ёр булсин
REPLY